Тажрибасиз. Тактик жиҳатдан тажрибасиз. Омадсиз. «Челси» Кубокдан чиқиб кетганидан сўнг мухислар Фрэнк ҳақида шундай сўзлар ишлатишди.
Мухлислар ўзлариники бўлган мутахассисга шундай муносабат билдириши, ҳайратланарли. Унинг жамоаси ривожланяпти, аммо тез эмас. Ёмон ўйин кўрсатмаяпти, яхши ўйин ҳам. Лекин мухлислар қанчалик шикоят қилишмасин, жамоада битта инсонни айтгани бўлади — Роман Абрамовични. У эса биз билганимиздек, сабрсиз.
Мураббий «Стэмфорд Бридж»да биринчи йил ишламаётган бўлса ҳам, таркиб билан ишлашни энди бошлади. У учун фақат битта трансфер ойнаси бўлди, у пулларни сарфлади. Аммо ўзи ўйлагандек жамоа шакллантира олмади.
2015 дан 2019 гача «Челси» 29 нафар футболчи учун 600 млн фунт сарфлади. Бу вақт ичида мураббийлар ҳам ўзгарди (Моуриньо, Конте, Сарри), уларнинг барчаси ўз сўзини айтмоқчи бўлди. Ўша 29 футболчининг катта қисми бошқа жамоаларда тўп суряпти. 11 нафар футболчи Лондон жамоасида қолди ва яна 3 футболчи мураббийнинг асосий режаларига кирган — Матео Ковачич, НъГоло Канте, Кристиан Пулишич.
Жоржиньо, Кепа Аррисабалага, Эмерсон Палмери ва Маркос Алонсо ўз ўйинарини ўйнаб бўлишди, «Челси» уларни мамнуният билан қўйиб юборади. Фахрий футболчилар Вильфредо Кабальеро ва Оливье Жиру тез орада жамоани тарк этади.
Буларнинг барчаси шуни кўрсатадики, «Челси» шу пайтгача трансфер ойнасидан унумли фойдалан олмаган. 2015 ва 2017 йиллар чемпион жамоа таркибини кучайтира олмади, уларга қўйилган трансфер тақиқи жамоани анча қийнаб қўйди. Шунинг учун улар таркибга янги футболчилар олишда омадга суянишарди. 2017 йилда Алваро Мората ҳаммани руҳлантирди, аммо босимга чидай олмади. Давид Заппакоста, Абдул Рахман Баба, Миши Батшуайи ва Эмерсонлар яхши харидга ўхшаб кўринганди, лекин улар клуб даражасига мос эмасди.
Тэмуе Бакаёко ва Денни Дринкуотер иккаласи жамоа 75 млн эвазига келиб қўшилишганди. Аммо уларни ҳозир ким эслайди?
Мураббий ёмон натижалар учун жавобгарликни ўз бўйнига олиши керак, Лэмпард буни билади. Аммо «Челси»га ким келишидан қатъи назар яхши бошқара олмади. Жуда кўп хатолар бўлди ўтмишда.
Ҳозир «Челси» Чемпионлар Лигасига жуда кам чиқади. Аввал эса бу оддий ҳолат эди. Лэмпард Вернер ва Хаверц билан шартнома борасида гаплашаётганда, жамоа ўз ҳолига келиши кутилаётган уч йиллик режасини кўрсатди. Ҳозирча раҳбарият унинг айтганларини қиляпти, ҳаттоки, янги дарвозабон ҳам олиб келди. Лекин Фрэнк қанча кўп ваъда берса, унинг шартлари ҳам шунча кўп бўляпти.
Мухлислар ва журналистлар «Челси»ни ёмон ўйин кўрсатишини айтиб, танқид қилишади. Ҳали янги футболчилар мослашмаган бўлса, қандай қилиб яхши ўйин кўрсатсин? Қисқа қилиб айтадиган бўлсак, ҳозирги «Челси» Лэмпарднинг жамоаси эмас. У эски авлоднинг давоми ҳали. Инсайдерларнинг хабарига кўра, жамоада ички ҳолат яхши эмас, етарлича ўйин амалиёти йўқлиги учун кўпчилик кетиш истагида. Керакмас футболчиларга жавоб бериб, ўзи истаган футболчиларни жамоага жалб этиши учун Лэмпардга битта трансфер ойнаси камлик қилади. Битта савол туғилади: Фрэнкнинг вақти етармикан? Агарда Абрамович АПЛдаги рақибларга қарайдиган бўлса, саволнинг жавоби аниқ.
Масалан, Юрген Клоппнинг «Ливерпул»и ҳозир АПЛда энг кучлиси, лекин у бундай натижага эришиши учун анча вақт кетди. Аввалига унинг жамоаси мавсумни саккизинчи ўринда якунлади, кейин эса тўртинчи, ҳар йили натижалар яхшиланиб бораверди.
Немис мураббийи Муҳаммад Салоҳ ва Ван Дейкларни жамоага олиб келгани учунгина натижага эришмади, у жамоага яхши мураббийлик қила олгани учун ҳозир энг кучли. Мавсумолди машқларнинг бирга Мамаду Сахо қатнашмагани учун уйига қайтариб юборилган ва шундан кейин у жамоанинг бирорта ўйинида иштирок этмади. Мана шу вазиятнинг ўзи ҳам ҳаммаси ўзгарганлигини билдиради. Клопп доимо жамоани якдил бўлишга ундайди.
Пеп Гвардиоланинг ҳам АПЛда ишлари омадсиз бошланган эди. Уни кўпчилик танқид қиларди, лекин у раҳбариятнинг ишончига кира олди. Худди Лэмпард сингари Пеп ҳам дарвозабон позитсиясига кўпроқ эътибор қаратди. Унинг даврида Жо Ҳарт жамоадан кетди, Клаудио Браво ҳам кўп ўйнамади. Яя Туре ҳам у билан келиша олмади ва жамоани тарк этди.
Учинчи мисол — Маурисио Почеттино — ҳеч нарса юта олмади, аммо у жамоага қанчалик таъсир кўрсата олганини ҳамма кўрди.
Кўпчилик Лэмпардни танқид қилишга шошяпти. Англиялик мутахассис ўз ишини энди бошлади. У ўз сўзини айтиши учун вақт керак. Аммо Абрамович кутармикан?
Бошқа янгиликлар
«Челси» ҳақида сиз билмаган 5 факт
Биз бугун «Челси» ҳақида ҳамма биладиган маълумотларни эмас, аксинча, кўпчилик эшитмаган фактларни келтиришни жоиз деб топдик
20.08.2020
«Кобхэм» Юлдузлар фабрикаси
Декада бошида ўз академиясига эътибор қарата бошлаган лондонликлар раҳбарияти ортда қолган вақт мобайнида жуда катта ўсишга эришдилар
21.08.2020
Миллатлар Лигаси керакми?
Англия премьер-лигаси 2020/21 йилги мавсуми Англия кубоги, суперкубоги ва Миллатлар Лигасидан кейин старт олади.
29.08.2020