Бугун «Челси» нинг россиялик спорт директори, музокаралар устаси Марина Грановская ҳақида маълумотлар олиш имконига эгасиз.
Бу аёл «Челси» мухлисларининг ҳурматига сазовор бўлган, у АПЛ юлдузлари томонидан қадрланади.
Марина бундай муносабатга жаҳон миқёсидаги ҳақиқий менежерлик касби билан эришган.
Грановская «Челси»ни анча вақтдан буён бошқариб келмоқда. Гая Лоуренс ва Евгений Тененбаум каби директорлар ҳақида кўпчилик билмаслиги мумкин, аммо футбол оламида ажойиб схема яратган Марина Владимировнани яхши билишади. «Челси» да тажрибали скаут Скотт Маклахан бор ва унинг номзодларидан кўра, Марина танлаган футболчилар жамоага кўпроқ фойда келтирган. Футбол оламида таниқли аёллар жуда кам, бунга минглаб сабабларни келтириш мумкин, бироқ бу аёлларга футболда ўрин йўқ, дегани эмас. Ҳаммаси профессионалликка боғлиқ.
Клубнинг дарвозабон харид қилиш масаласи бўйича рус аёли Алиссон номзодини танлаган эди, аммо «Ливерпуль» тезроқ ишлади. Кепага келадиган бўлсак, юқори даражада ўйин кўрсата олмаслигига унинг ўзи айбдор, чунки унда истеъдод ва маҳорат етарли эди.
Аммо Вернер, Зиеш, Чилуэлл ва Тиаго Сильва каби футболчилар Лондон клуби учун муваффақият калити бўлиши мумкин. Демак, Грановскаяни бекордан-бекор «оқ қарға» дейишмайди. Грановская Вернерни «Ливерпуль»дан илиб кетди ва бу Клоппнинг ғазабига сабаб бўлди. Сўнгра, Зиеш, Чилуэлл, Сарр ва Тиаго Сильвани Лондонга олиб келишни уддалади.
Шунингдек, АПЛда қуруқ ўйин ўтказиш бўйича рекордчи Петр Чехнинг ўрнини босиш учун фаол равишда дарвозабон излади. Маринанинг бу сай-ҳаракатлари эвазига Эдуар Менди лондонликлар таркибини тўлдирди ва асосий дарвозабонга айланиб улгурди. «Челси» директори Кай Хаверцнинг трансфери борасида «Байер» билан узоқ музокара олиб борди ва ўз ишини мукаммал бажарди.
Немис клуби аввалига футболчини 100 (80+10+10) млн еврога қўйиб юбориши ҳақида хабарлар тарқалганди, «кўклар» эса қайсарлик билан 80 млн евродан кўтарилмади. Бир пайт, музокаралар деярли тўхтаб ҳам қолганди. Марина профессионалларча иш тутди, шунчаки, кутди. «Байер» Кайни сотишни ва яхшигина пул ишлашни мақсад қилганди, бироқ якунда барибир 80 млн еврога (бонуслар билан бирга) рози бўлди. Браво, Грановская!
Марина орқали «Челси» га келган Жоржиньо, Ковачич ва Пулишич аллақачон жамоанинг муҳим ўйинчиларига айланган. Рус аёлининг «Манчестер Юнайтед» , «Ньюкасл» ёки «Манчестер Сити» нинг менежерларидан фарқи шундаки, у жамоа футболчилари ва скаутларига қандай яшашни ўргатмайди, музокараларда Чех ва Лэмпарднинг қарорларини биринчи ўринга чиқаради.
Албатта, унинг аёл киши эканлиги музокараларда фойда келтиради. Ташқи қиёфа ва гўзаллик самимий суҳбатнинг бош сабабидир.
Дастлаб, Марина «Челси»га янги келган футболчиларнинг тақдимот маросимида суратларга тушарди. У барчанинг нигоҳида «аристократик» кўринишга эга бўлган чиройли бир аёл эди. Вақтлар ўтиб, у ишбилармонлик обрўсига эга бўлди, ҳатто Маринани Моуриньо сингари қайсар инсонлар ҳам ўз касбининг энг яхшилари қаторига киритади. «Челси» менежери АПЛдаги ягона ишбилармон аёл ҳисобланади. У клубни нафақат бош оғриқ ишлардан ҳалос этди, балки молиявий бузилишларни ўз йўлига солиб, трансферлар ойнаси учун кучли асос ярата олди.
Эҳтимол, Марина Владимировна жаҳон футболидаги энг нуфузли аёлдир. У 7 йилдан бери Лондон клубини бошқариб келмоқда (Абрамович билан жамоада 17 йилдан бери ишлайди). Грановскаянинг 2020 йилда эришган ютуқлари нафақат Лэмпардни, балки бутун «Челси» мухлисларини қувонтирди. Уни АПЛда қаттиқ хурмат қилишади, у ҳақида бутун дунёда ёзишади.
Бундан келиб чиқиб, Марина жаҳон футболининг асосий рус юлдузи, десак бўлаверади.
Бошқа янгиликлар
«Кобхэм» Юлдузлар фабрикаси
Декада бошида ўз академиясига эътибор қарата бошлаган лондонликлар раҳбарияти ортда қолган вақт мобайнида жуда катта ўсишга эришдилар
21.08.2020
Миллатлар Лигаси керакми?
Англия премьер-лигаси 2020/21 йилги мавсуми Англия кубоги, суперкубоги ва Миллатлар Лигасидан кейин старт олади.
29.08.2020
Фрэнкнинг вақти етармикан?
Лэмпардга битта трансфер ойнаси камлик қилади. Битта савол туғилади: Фрэнкнинг вақти етармикан?
11.10.2020