«Челси» ҳужумчиси Оливье Жиру «Ювентус»га ўтишга рози бўлди, деб ёзади Get French Football News.
Туринликлар 33 ёшли французга 9 млн евролик 2 йиллик шартнома таклиф қилишмоқда. Лондон клуби трансфер учун 5 млн евро олмоқчи.
Жиру «Челси»га 2018 йил январида 17 млн евро эвазига «Арсенал»дан ўтган. Унинг «кўклар» билан шартномаси 2021 йил ёзигача мўлжалланган.
Аввалроқ «Ювентус» «Барселона» форварди Луис Суаресни сотиб олишни мақсад қилганлиги хабар қилинганди, аммо 33 ёшли уругвайлик футболчи музокаларни тўхтатди ва Испанияда қолишга қарор қилди.
Бошқа янгиликлар
«Кристал Пэлас» Миши Батшуайини ижарага олди
«Челси» ҳужумчиси Миши Батшуайини «Кристал Пэлас»га ижарага берди.
11.09.2020
Лэмпард: Катта фарқ бўлмаслиги лозим
Фрэнк Лэмпард Англия Премьер-лигаси старти олдидан лондонликларнинг чемпионлик учун курашдаги имконияти ҳақида гапирди
11.09.2020
«Интер» Нголо Кантедан умидини узадиган кўринади
Ярим ҳимоячи Нголо Кантенинг трансфери бўйича, «Челси» ва «Интер» ўртасидаги музокаралар ҳали натижа бермади
11.09.2020