chelsea fc logo
  • logo
  • Янгиликлар
  • Блог
  • Жамоа
  • Мавсум
  • Медиа

Азар «Реал» билан келишиб олди

Азар «Реал» билан келишиб олди

Эден Азар «Реал» билан тузилажак битим шартлари борасида тўлиқ келишувга эришди. Бу ҳақда Tuttomercatoweb хабар тарқатган.

Нашрнинг аниқлашича, 28 ёшли футболчи «Сантьяго Бернабеу»да бонуслардан ташқари йилига 15 млн евро маош олади. Трансфер 90-100 млн еврога баҳоланмоқда, аммо ҳамон «Челси»нинг розилиги олингани йўқ.

Агар «қаймоқранглилар» Азар билан шартнома имзолаб, унга 15 млн евро йиллик иш ҳақи тайинласа, у ҳолда Эден янги клубида энг кўп маош олувчи футболчига айланади. Ҳозирда бу мақом Гарет Бэйлга тегишли – у йилига 14 млн евро олмоқда. Серхио Рамоснинг маоши 11 млн, Карим Бензема ва Лука Модричники эса 10 млн еврога тенг.

Маълумот учун, бельгиялик хавбек бу мавсум «кўклар»нинг барча мусобақалардаги 39та ўйинида майдонга тушиб, 27та голда бевосита қатнашди (16+11). «Челси» уни 2012 йилда «Лилль»дан 35 млн еврога сотиб олганди.

Эслатиб ўтамиз, Азарнинг «қироллик клуби» билан оғзаки тарзда келишиб олгани ҳақида аввал ҳам хабар тарқалган, у ўтган ҳафта охирида «буларнинг бари миш-миш» эканини айтганди.

Бунга қадар «Реал» қизиқиш доирасидаги Килиан Мбаппе мадридликлардан йиллик 15 млн евро, Поль Погба эса 16 млн евро маош талаб қилаётгани хабар қилинганди.

28.03.2019
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!

Бошқа янгиликлар

ФИФА апелляцияни 11 апрелда кўриб чиқади

ФИФА апелляцияни 11 апрелда кўриб чиқади

ФИФА «Челси»га янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга доир тақиқ бўйича апелляцияни 11 апрелда кўриб чиқади

27.03.2019

«Челси»: Каллум Ҳадсон-Одои сотилмайди

«Челси»: Каллум Ҳадсон-Одои сотилмайди

«Челси» Каллум Ҳадсон-Одоига уни ёзги трансфер мавсумида бошқа клубларга сотишга рози бўлмаслигини маълум қилди

27.03.2019

Канте: Бу муҳим эмас

Канте: Бу муҳим эмас

Нголо Канте «Реал»нинг унга бўлган қизиқиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

27.03.2019

Жадвал
№ Жамоа Ў ТФ О
1 Ман Сити 38 +73 93
2 Ливерпуль 38 +68 92
3 Челси 38 +43 74
4 Тоттенхэм 38 +29 71
5 Арсенал 38 +13 69
6 Ман Юнайтед 38 0 58
7 Вест Хэм 38 +9 56
  • Тўпурарлар
  • Асистентлар
Ўйинчи Г П Ж
  Мейсон Маунт 15 53
  Рис Джеймс 10 39
  Тимо Вернер 6 37
  Хаким Зиеш 6 44
  Каллум Хадсон-Одои 5 28
  Н'Голо Канте 5 42
  Матео Ковачич 5 44
Ўйинчи Г Ж
  Мейсон Маунт 15 53
  Рис Джеймс 10 39
  Тимо Вернер 6 37
  Хаким Зиеш 6 44
  Каллум Хадсон-Одои 5 28
  Н'Голо Канте 5 42
  Матео Ковачич 5 44
www.manutd.uz

  • Facebook
  • Twitter
  • Instagram
  • ВКонтакте
  • Telegram
  • Янгиликлар
  • Блог
  • Жамоа
  • Мавсум
  • Медиа