«Ливерпуль»нинг собиқ ҳужумчиси Фернандо Торрес 2011 йили мерсисайдликлар сафидан «Челси»га ўтгани ҳақида гапирди.
«Ливерпуль»да бахтли эдим. Аммо эсингизда бўлса, ўша пайтда клуб мени сотмоқчи бўлди ва бу жуда қийин вазият эди. Улар жамоанинг барча энг яхши ўйинчиларини сотишди. Хавьер Маскерано ва Хаби Алонсо кетди, бош мураббий Рафаэль Бенитес ҳам. Улар ёш футболчиларни жалб қила бошлашди. Ғолиб жамоани қайта қуриш учун уларга 5-6 йил керак эди.
Афсуски, ўша пайтда «Ливерпуль» хўжайинлари менга кўп ёлғон гапиришди ва охир-оқибат ўз йўлимни топишга мажбур бўлдим. Бу «Челси» эди. У менга совринлар ютиш имкониятини берадиган клуб, деб ўйлардим», – дея Торреснинг сўзларини келтиради talkSPORT.
35 ёшли Торрес фаолияти давомида «Атлетико», «Ливерпуль», «Челси», «Милан» ва «Саган Тосу» жамоаларида ўйнаган. У клублар миқёсида ЕЧЛда, 2 бор Европа Лигасида, Испания миллий жамоаси билан эса жаҳон чемпионатида ва 2 марта Европа чемпионатида ғолиб бўлган.
Бошқа янгиликлар
Оливье Жиру «Ювентус»га ўтмайди
Бу ҳақда таниқли журналист Николо Скира твиттердаги ўзининг саҳифасида маълум қилди
13.09.2020
Лэмпард: Кепа билан ишлашдан хурсандман
Фрэнк Лэмпард жамоа дарвозабони Кепа Аррисабалаганинг клубдан кетиши борасидаги миш-мишларга чек қўйди
16.09.2020
Вернер: Премьер-лигадаги футбол — умуман бошқача
Тимо Вернер «Челси» таркибида АПЛ нинг илк туридан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди
17.09.2020