chelsea fc logo
  • logo
  • Янгиликлар
  • Блог
  • Жамоа
  • Мавсум
  • Медиа

Гонсало Игуаин халқаро фаолиятини якунлади

Гонсало Игуаин халқаро фаолиятини якунлади

Гонсало Игуаин халқаро фаолиятига якун ясаганини эълон қилди. 31 ёшли ҳужумчи ўз шахсига нисбатан бўлган танқидлардан унинг оиласи азият чекканини айтган.

«Мен бош мураббийга миллий жамоадаги карьерам тугаганини айтдим. Кетишга қарор қилдим, бу – энг тўғри танлов эди. Ўз вақтимни кўпроқ оилам билан ўтказишни хоҳлаяпман.

Кетишим кўпчиликни хурсанд қилади. Одамлар фақат хатоларнигина эслаб қолишади. Лекин футбол шунақа. Фанатларнинг мен ҳақимдаги гап-сўзларидан оилам жабр кўраётганди. Футболчилар ҳам улардек одам эканини унутиб қўйишади. Футболчини футбол нуқтайи назаридан танқид қилишса, бу нормал. Лекин бошқа сабаблар билан оёқости қилишса, бу жуда ёмон», – деган ҳужумчининг сўзларини келтирмоқда Fox Sports.

31 ёшли Игуаин Аргентина миллий жамоасида 2009 йили дебют қилган; жами 71та ўйинда қатнашиб, 31та гол урган. У ҳамюртлари билан 2014 йилда Жаҳон чемпионати, 2015 ва 2016 йилларда Копа Америка финалигача етиб бориб, учаласида ҳам мағлубиятга учраганди.

Гонсало ЖЧ-2018 саралашидаги муваффақиятсиз ўйинлари, хусусан 9та учрашувда фақат битта гол ургани учун танқид остида қолди ва асосий таркибдаги ўрнини бой берди. Шундай бўлса-да, ўтган йилги мундиалнинг гуруҳ босқичидаги учала ўйинда ҳам майдонга тушди, аммо гол уриш унга насиб этгани йўқ. 3-турдаги Нигерияга қарши баҳс (2:1) унинг Аргентина миллий жамоаси либосидаги сўнгги ўйини бўлиб қолди.

29.03.2019
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!

Бошқа янгиликлар

«Челси»: Каллум Ҳадсон-Одои сотилмайди

«Челси»: Каллум Ҳадсон-Одои сотилмайди

«Челси» Каллум Ҳадсон-Одоига уни ёзги трансфер мавсумида бошқа клубларга сотишга рози бўлмаслигини маълум қилди

27.03.2019

Канте: Бу муҳим эмас

Канте: Бу муҳим эмас

Нголо Канте «Реал»нинг унга бўлган қизиқиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

27.03.2019

Азар «Реал» билан келишиб олди

Азар «Реал» билан келишиб олди

Эден Азар «Реал» билан тузилажак битим шартлари борасида тўлиқ келишувга эришди. Бу ҳақда Tuttomercatoweb хабар тарқатган

28.03.2019

Жадвал
№ Жамоа Ў ТФ О
4 Брайтон 6 +6 13
5 Ман Юнайтед 6 0 12
6 Фулхэм 7 +1 11
7 Челси 6 -1 10
8 Ливерпуль 6 +9 9
9 Брентфорд 7 +3 9
10 Ньюкасл 7 +1 8
  • Тўпурарлар
  • Асистентлар
Ўйинчи Г П Ж
  Рахим Стерлинг 4   8
  Бен Чилуэлл 1   6
  Жоржиньо 1 1 8
  Калиду Кулибали 1   6
  Кай Хаверц 1   8
  Рис Джеймс 1   7
Ўйинчи Г Ж
  Рахим Стерлинг 4  
  Бен Чилуэлл 1  
  Жоржиньо 1 1
  Калиду Кулибали 1  
  Кай Хаверц 1  
  Рис Джеймс 1  
www.manutd.uz

  • Facebook
  • Twitter
  • Instagram
  • ВКонтакте
  • Telegram
  • Янгиликлар
  • Блог
  • Жамоа
  • Мавсум
  • Медиа