Тимо Вернер Лондон жамоаси таркибида АПЛ нинг илк туридан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. «Челси» ўз майдонида «Брайтон» футболчиларини қабул қилиб 3:1 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди.
«Менга олдин айтишганидай, Премьер-лигадаги футбол — умуман бошқача.
Мураккаб ўйин бўлди. Ҳисоб 1:1 кўринишига келгунича, биз жуда ҳам яхши ўйнамадик. Шундан кейингина яхши бўлди. Рис Жеймснинг ажойиб голидан кейин биз ўйинга қайтдик, унинг бурчак тўпи эса ўйин тақдирини ҳал қилди. Ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Умид қиламанки, ҳали кўп ғалаба қозонамиз.
Мен учта катта ҳимоячига қарши ўйнадим, бунақаси Германияда йўқ!
Ўйинлар тўлиқ фарқ қилади. Баъзи вазиятларда бизда бўш ҳудудлар кўпроқ бўлди ва югуриш учун имкон туғилди.
Кейин сен кийим алмаштириш хонасига иккинчи бўлимга чиқсанг, ўйин бутунлай ўзгариб кетади. Ҳаммаси бошқача эди. «Брайтон» жуда ҳам яхши жамоа ва бизга катта муаммо туғдирди.
Балки, иккинчи ўйинда тўп киритаман. Қийинроқ бўлади, чунки биз «Ливерпуль» га қарши ўйнаймиз ва мен ҳаракат қилиб кўраман. Бор кучим билан ўйнайман. Ҳозир эса жамоага пенальти ишлаб олганимдан хурсандман», — дейди Вернер.
«Челси» ўзида «Ливерпуль» жамоасини 20 сентябрь куни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:30 да старт олади.
Бошқа янгиликлар
Кай Ҳаверц: АПЛ Бундеслигадан анча кучли
Кай Ҳаверц АПЛдаги дебют ўйини («Брайтон», 1:3) ҳақида гапирди
16.09.2020
Торрес: Ўз йўлимни топишга мажбур бўлдим
«Ливерпуль»нинг собиқ ҳужумчиси Фернандо Торрес 2011 йили мерсисайдликлар сафидан «Челси»га ўтгани ҳақида гапирди
16.09.2020
Лэмпард: Кепа билан ишлашдан хурсандман
Фрэнк Лэмпард жамоа дарвозабони Кепа Аррисабалаганинг клубдан кетиши борасидаги миш-мишларга чек қўйди
16.09.2020