«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп АПЛнинг 2-туридан ўрин олган «Челси»га (2:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Стэмфорд Бриж»да ўйнаш доим қийин. Менга биринчи бўлим ёқди. Иккала жамоа ҳам ўйнашни, имконият яратишни, натижага эришишни хоҳлашди. Улар устунлик қилишди, аммо бўлимнинг сўнгги сонияларида бизнинг фойдамизга ўйинни ўзгартирган воқеа юз берди («Челси» ҳимоячиси Андреас Кристенсен қизил карточка олди).
Мослашишимиз керак эди ва бунга эришдик. Алиссон «қуруқ» ўйинга лойиқ эди.
Тиагони эрта майдонга туширишга қарор қилдик, чунки бир ўйинчи кўп эдик ва у ўйин ритмини бошқариши мумкин эди. У учун мукаммал старт. Йигитлар унга катта ёрдам беришди. Менга Тиагонинг ўйини жуда ёқди. Ҳимояда унга осон бўлмади, аммо ҳужумда тўп билан ўзини кўрсатди.
Иккала гол ҳам ёқди. Биринчиси – ажойиб зарба. Иккинчисида эса Мане дарвозабонга босим қилгани учун мукофотланди», – дея немис мутахассисининг сўзларини келтиради ВВС.
Бошқа янгиликлар
Кай Хаверц: Клопп ажойиб мураббий
Кай Хаверц «Ливерпуль» га қарши баҳсдан олдин рақиб жамоа бош мураббийи Юрген Клопп ҳақида гапириб ўтди
20.09.2020
«Челси» Эдуар Мендининг трансфери бўйича келишувга эришди
Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўз твиттер саҳифасида маълум қилди
21.09.2020
Фрэнк Лэмпард: Бу – жиддий хато
Фрэнк Лэмпард АПЛнинг 2-туридан ўрин олган «Ливерпуль»га (0:2) қарши ўйиндан сўнг жамоа дарвозабони Кепа Аррисабалаганинг хатоси ҳақида гапирди.
21.09.2020