Янгиликлар

«Челси» қийин ғалабага эришди

31.03.2019

Англия чемпионатининг 32-турида «Кардифф Сити» «Челси»ни қабул қилиб, ўйин охирида ўтказилган голлар туфайли 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ўйиннинг иккинчи бўлими бошида Виктор Камараса майдон эгаларини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйин охирида лондонликлар клуби ҳимоячиси Сесар Аспиликуэта бошқа бир ҳимоячи Маркос Алонсонинг пасидан кейин ҳисобни тенглаштирди, ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Виллианнинг пасини голга айлантирган Рубен Лофтус-Чик «аристократлар»га ғалаба келтирди.

Эндиликда «Челси» очколари сонини 60тага етказган ҳолда турнир жадвалида олтинчи ўринда қолмоқда, «Кардифф Сити» 28 очко билан 18-ўринда жойлашган.

«Челси» кейинги ўйинни 3 апрель куни ўз майдонида «Брайтон»га қарши ўтказади.

Англия чемпионати
32-тур
Кардифф – Челси 1:2 (0:0, 1:2)

Голлар: 1:0 – 46 Камараса, 1:1 – 84 Аспиликуэта, 1:2 – 90 Лофтус-Чик.
Кардифф – Этеридж, Пелтьер, Беннетт, Моррисон, Манга, Мерфи (Мендес-Лэйнг, 90), Артер (Роллс, 80), Камараса, Гуннарссон, Хойлетт, Ньяссе (Зохоре, 85).
Челси – Аррисабалага, Алонсо, Рюдигер, Аспиликуэта, Давид Луиз, Баркли, Ковачич, Виллиан, Жоржиньо (Лофтус-Чик, 64), Педро (Азар, 53), Игуаин (Жиру, 77).
Огоҳлантиришлар: Жоржиньо (26), Артер (54), Аспиликуэта (61), Гуннарссон (86), Рюдигер (87).