Антонио Рюдигер Лондон клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, 27 ёшли германиялик футболчи «аристократлар» сафида мунтазам ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани сабаб бошқа жамоага ўтмоқчи. Таъкидлаш керакки, Рюдигер АПЛнинг дастлабки икки туридан ўрин олган «Брайтон» ҳамда «Ливерпуль»га қарши беллашувларда хатто қайдномага ҳам киритилмади.
Антонио «Челси» сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 115 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.
Бошқа янгиликлар
Мэйсон Маунт: Ҳамма ҳам адашади
Мэйсон Маунт АПЛ 2-тур «Ливерпуль» жамоасига қарши ўйинда дарвозабон Кепа Аррисабалаганинг ўйини ҳақида фикр билдириб ўтди
22.09.2020
Роман Абрамович шубҳали трансферларда гумон қилинмоқда
Роман Абрамович «Челси»га тегишли бўлмаган футболчиларнинг шубҳали трансферларида ва уларга яширинча эгалик қилишда гумон қилинмоқда
22.09.2020
«Челси» Эдуард Менди трансфери борасида келишувга эришди
«Челси» Франциянинг «Ренн» жамоаси дарвозабони Эдуард Менди трансфери борасида келишувга эришди
22.09.2020