chelsea fc logo
  • logo
  • Янгиликлар
  • Блог
  • Жамоа
  • Мавсум
  • Медиа

АПЛ ҳукумат қароридан норози

АПЛ ҳукумат қароридан норози

Англия Премьер-лигаси ўз расмий сайтида ҳукуматнинг коронавирус пандемияси якунланмагунича мухлисларни трибунага қайтармаслик тўғрисидаги қарорига баёнот берди.

«Лига ҳукуматнинг қарорини ўрганиб чиқди ва жамоа соғлиғини сақлаш устувор вазифа бўлса-да, мухлисларнинг трибунага қайтиши кечикканидан хафа бўлди. Ишончимиз комилки, давлат идоралари билан келишилган қоидалар туфайли томошабинлар стадионларда бошқа жойларга қараганда хавфсизроқ бўлишади. Европанинг бошқа лигалари бунга яққол мисолдир. 

Мухлисларсиз футбол аввалгидек эмас. Уларсиз футбол иқтисодиёти барқарор эмас. Клублар ўтган мавсумда 700 млн фунт йўқотишди. Ҳозир эса миллий ўйинимиз ойига 100 млн фунтдан кўпроқ йўқотмоқда. Бу ҳолат клубларга салбий таъсир кўрсатишни бошлайди.

Мухлисларни стадионга қайтаришнинг инновацион усуллари орқали клублар солиқларни йиғиш ва миллий иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш билан бирга даромадларини аввалги даражага қайтаришлари мумкин. Ноаниқликка қарамай, лига ва клублар томошабинларнинг хавфсиз қайтишига тайёргарликни давом эттиради. Мухлисларнинг трибунага тезроқ қайтишларини таъминлаш учун ҳукумат билан ишлашни давом эттирамиз», – дейилади баёнотда.

23.09.2020
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!

Бошқа янгиликлар

«Челси» янги ўйинчиларсиз ҳаракат қилишга мажбур

«Челси» янги ўйинчиларсиз ҳаракат қилишга мажбур

«Челси» Англия чемпионатининг 20201/2021 2-тур «Ливерпуль» жамоасига қарши ўйинга кўп янги ўйинчиларсиз ҳаракат қилишга мажбур

19.09.2020

Кай Хаверц: Клопп ажойиб мураббий

Кай Хаверц: Клопп ажойиб мураббий

Кай Хаверц «Ливерпуль» га қарши баҳсдан олдин рақиб жамоа бош мураббийи Юрген Клопп ҳақида гапириб ўтди

20.09.2020

Тьяго Силва: Ёш бу ҳужжатдаги рақам холос

Тьяго Силва: Ёш бу ҳужжатдаги рақам холос

Тьяго Силва ёши унинг фаолиятида муаммо туғдирмаслигини айтди

22.09.2020

Жадвал
№ Жамоа Ў ТФ О
6 Тоттенхэм 17 +14 30
7 Саутгемптон 17 +7 29
8 Астон Вилла 15 +13 26
9 Челси 17 +11 26
10 Вест Хэм 17 +3 26
11 Арсенал 18 +1 24
12 Лидс 17 -3 23
  • Тўпурарлар
  • Асистентлар
Ўйинчи Г П Ж
    Н'Голо Канте 6 6    
    Андреас Кристенсен 4 1   1
    Матео Ковачич 4 4    
    Мейсон Маунт 4 4    
    Хаким Зиеш 3 3    
    Сесар Аспиликуэта 3 3    
    Рис Джеймс 3 3    
Ўйинчи Г Ж
    Н'Голо Канте 6 6
    Андреас Кристенсен 4 1
    Матео Ковачич 4 4
    Мейсон Маунт 4 4
    Хаким Зиеш 3 3
    Сесар Аспиликуэта 3 3
    Рис Джеймс 3 3
www.manutd.uz

  • Facebook
  • Twitter
  • Instagram
  • ВКонтакте
  • Telegram
  • Янгиликлар
  • Блог
  • Жамоа
  • Мавсум
  • Медиа