Лондоннинг «Челси» клуби Франциянинг «Ренн» клуби дарвозабони Эдуар Менди трансферини эълон қилди.
28 ёшли голкипер лондонликлар билан 5 йиллик шартномага имзо чекди.
Аввалроқ, Менди трансфери учун «Челси» Франция клубига 24 миллион евро ва яна 6 миллионни бонус сифатида тўлаши ҳақида хабар берилган эди. Бу Франция чемпионатидаги дарвозабонлар орасида рекорд трансферга айланади.
Бунгача ҳам Франция чемпионати дарвозабонлари орасидаги рекорд нарх Абрамович клуби томонидан қайд этилган бўлиб, 2004 йилда Петр Чех «Ренн»дан «Челси» сафига 13 миллион евро эвазига ўтганди.
Маълумот учун, Менди 2019 йилда 4 миллион евро эвазига «Реймс»дан «Ренн»га ўтган. 28 ёшли африкалик голкипер ўтган мавсумда клуби сафида 24 ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 19та гол ўтказиб юборган. Эдуард 2018 йилдан буён Сенегал миллий жамоасидан чақирув олмоқда.
Бошқа янгиликлар
Лэмпард: Ҳаверцнинг жисмоний кўрсаткичларини кўтаришимиз керак
Фрэнк Лэмпард жамоага янги қўшилган Кай Ҳаверц асосий камчилигини йўқотиши кераклигини таъкидлади.
23.09.2020
«Барселона» Антонио Рюдигерга қизиқмоқда
«Барселона» «Челси»нинг германиялик ҳимоячиси Антонио Рюдигерга қизиқмоқда, деб таъкидлайди Kicker
24.09.2020
Ҳаверц: Кўпроқ гол уришни истайман
Англия Лига Кубоги 3-раунди доирасида «Барнсли»га (6:0) қарши баҳсда хет-трикка эришган «Челси»нинг 21 ёшли яримҳимоячиси Кай Ҳаверц ўз ҳиссиётлари билан ўртоқл...
24.09.2020