Англия Премьер-лигаси клублари бутун мавсум давомида мухлисларсиз ўйнашса, 1 млрд фунтдан кўпроқ зарар кўришади.
The Telegraph'нинг маълумотига кўра, бу ҳолатда энг катта йўқотиш «Манчестер Юнайтед»да бўлади – 139,39 млн фунт.
«Арсенал» 122,27 млн йўқотади, аммо бу зарар лондонликлар бюджетига «МЮ»га қараганда оғирроқ зарба бўлади. Чунки 2018/19 йилги мавсумда клуб даромадининг тўртдан бир қисми мухлисларнинг стадионга ташрифидан келган.
«Тоттенҳэм»нинг йўқотишлари тахминан 106 млн, «Ливерпуль»да 104млн, «Челси»да 82 млн, «Манчестер Сити»да 72 млн фунтни ташкил қилади.
АПЛ 1 октябрдан мухлисларни трибунага қайтаришни режалаштирганди, аммо Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ҳозирча стадионлар мухлислар учун очилмаслигини маълум қилди.
Бошқа янгиликлар
«Челси» Кепа Аррисабалагани ижарага бериб юборишга қарор қилди
«Челси» раҳбарияти ишончни оқламаган Кепа Аррисабалагани ижарага бериб юборишга қарор қилди.
25.09.2020
Эдуард Менди: Ушбу футболкани кийиш ва ҳимоя қилиш шараф
Эдуард Менди «Ренн» клубидан лондонликлар сафига ўтгани ҳақида фикр билдирди
26.09.2020
Лэмпард: Бу – биз учун катта дарс
Фрэнк Лэмпард АПЛнинг 3-туридан ўрин олган «Вест Бромвич»га (3:3) қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди
27.09.2020