Янгиликлар

УЕФА: «Челси» жарима тўлайди

02.04.2019

УЕФА Европа Лигаси 1/16 финал доирасидаги «Малмё» – «Челси» ўйинида (1:2) юз берган тартибсизлар туфайли иккала клубни ҳам жаримага тортди.

Мезбон жамоа мухлисларининг пиротехника воситаларидан фойдаланишгани ва майдонга нарса-буюм улоқтиришгани сабаб швед клуби 58 минг евро миқдорида жарима тўлайдиган бўлди.

«Челси»га эса мухлислари майдонга чиқиб кетишгани (улардан бири Эден Азарни қучоқлаб олиб, футболкасини сўраганди) ва нарса-буюм улоқтиришгани боис 13 минг евролик жарима жазоси тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳс 14 февралда бўлиб ўтган ва «кўклар»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаганди. Жавоб ўйинида «Челси» 3:0 ҳисобида устун келди. Шундан сўнг Лондон клуби нимчорак финалда Киевнинг «Динамо»сидан устун келди (3:0, 5:0).

«Аристократлар» чорак финалда Праганинг «Славия» клубига рўбарў келишган. Дастлабки ўйин 11 апрель куни Чехия пойтахтида, жавоб баҳси эса 18 апрелда Англия пойтахтида бўлиб ўтади.