Фрэнк Лэмпард Англия Лига Кубогининг 1/8 финали доирасида «Тоттенҳэм» (1:1, пенальтилар серияси – 4:5) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Пенальтилар сериясида ҳамма нарса бўлиши мумкин. Албатта, кейинги босқичга чиқишни жуда хоҳлагандим. Аммо менга ёқадиган ҳолатлар ҳам бор. Биринчи бўлимда рақибдан яхшироқ ўйнадик, кейинчалик барчаси ўзгарди. «Тоттенҳэм» узоқ масофаларга тўп узатишни бошлади, босимимизни бузди, тактикани ўзгартирди. Бунга мослашишни ўрганишимиз керак. Позитивликни сақлаб қоламиз.
Ўйин сўнгида футболчиларимиз чарчаб қолишди. Вазиятдан келиб чиқсак, бу тушунарли. Вернерда баҳс охирида бироз жароҳат бор эди, шунинг учун пенальти тепмади.
Менди? У жуда яхши ўйнади, деб ўйлайман. У бир қанча ажойиб сейвларни амалга оширди. Ҳатто гол ўтказиб юборганимиздан кейин ҳам хотиржамликни сақлаб қолди. Умуман олганда, «Челси» билан ўйиннинг ҳар бир қисмидан қониқдим», – дея Лэмпарднинг сўзларини келтиради BBC Sport.
Маълумот ўрнида, «Челси» Эдуард Мендини 30 млн евро эвазига «Ренн»дан сотиб олди.
Бошқа янгиликлар
Ҳадсон-Одои «Бавария» клубига ўтмоқчи
Каллум Ҳадсон-Одои Лондон клубини тарк этишни мақсад қилган.
01.10.2020
Лэмпард «Челси»ни тарк этадиган 3 ўйинчини айтди
«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард трансферлар ойнаси якунигача жамоани тарк этиши керак бўлган ўйинчиларни айтди
03.10.2020
Антонио Рюдигер «Милан»га ўтиши мумкин
«Челси» ҳимоячиси Антонио Рюдигер фаолиятини «Милан» клубида давом эттириши мумкин
03.10.2020