chelsea fc logo
  • logo
  • Янгиликлар
  • Блог
  • Жамоа
  • Мавсум
  • Медиа

Абраҳам ва Чилуэлл Англия миллий жамоасидан четлатилиши мумкин

Абраҳам ва Чилуэлл Англия миллий жамоасидан четлатилиши мумкин

Англия миллий жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт Уэльсга қарши ўртоқлик учрашуви олдидан таркибдаги уч футболчини ўйин рўйхатидан ўчириб ташлади, дея ёзмоқда Sky Sports.

Миллий жамоа сафида белгиланган интизомни бузгани, карантин қоидаларига амал қилмагани учун «Челси» ҳужумчиси Тэмми Абраҳам, ҳимоячи Бен Чилуэлл ва «Боруссия» яримҳимоячиси Жейдон Санчо Англия миллий жамоасининг Уэльсга қарши таркибидан чиқарилди. 

Ушбу футболчилар Англия миллий жамоаси йиғинига боришдан бир кун аввал Абраҳамнинг туғилган куни муносабати билан уюштирилган байрамона базмда иштирок этган. Байрамона кеча Тэммига сюрприз сифатида унинг яқинлари томонидан уюштирилган.

Қайд этилишича, учала футболчи ҳам карантин қоидаларини бузгани ва миллий жамоанинг қолган футболчилари соғлиғини хавф остига қўйгани учун кечирим сўраган. Санчо ва Чилуэлл бу воқеадан хулоса қилишларини билдирган. 

Шунга қарамай, Англия миллий жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт футболчилар интизомсизлигидан жаҳли чиққан. Англия футбол ассоциацияси ушбу вазият ўрганилишини, футболчилар жазога тортилиши мумкинлигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган сафарги йиғинда «Ман Сити» яримҳимоячиси Фил Фоден ва «МЮ» ҳужумчиси Мэйсон Гринвуд миллий жамоа жойлашган меҳмонхонага дугоналарини чақиргани учун миллий жамоадан четлатилган эди.

Маълумот учун, Англия миллий жамоаси Миллатлар лигаси доирасида 11 октябрь куни Бельгия, 14 октябрда эса Данияга қарши ўйин ўтказади. Бу баҳсларда ҳам Санчо, Абраҳам ва Чилуэллнинг иштироки сўроқ остида.

07.10.2020
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!

Бошқа янгиликлар

Крис Саттон: Ҳимоячилар даражаси тушиб кетди

Крис Саттон: Ҳимоячилар даражаси тушиб кетди

Крис Саттон Англия Премьер-лигасининг 2020/21 йилги мавсумида голлар сони кўп бўлаётганига ўз муносабатини билдирди.

07.10.2020

УЕФА ЕЧЛ форматини ўзгартириши мумкин

УЕФА ЕЧЛ форматини ўзгартириши мумкин

УЕФА 2024/25 йилги мавсумдан Чемпионлар Лигаси форматини ўзгартириши мумкин

22.10.2020

«Челси» қишда тўрт футболчисини отиб юборишга қарор қилди

«Челси» қишда тўрт футболчисини отиб юборишга қарор қилди

«Челси» қишда асосий таркибдаги ўрнини йўқотган футболчиларнинг аксариятини бошқа жамоаларга сотиб юборишга қарор қилди

23.10.2020

Жадвал
№ Жамоа Ў ТФ О
2 Ман Юнайтед 31 +27 63
3 Лестер Сити 31 +18 56
4 Вест Хэм 31 +12 55
5 Челси 31 +19 54
6 Ливерпуль 31 +16 52
7 Тоттенхэм 31 +17 49
8 Эвертон 30 +3 48
  • Тўпурарлар
  • Асистентлар
Ўйинчи Г П Ж
    Н'Голо Канте 7 7    
    Тиаго Силва 6 3 1  
    Матео Ковачич 6 6    
    Хаким Зиеш 5 5    
    Сесар Аспиликуэта 5 5    
    Мейсон Маунт 5 5    
    Андреас Кристенсен 4 1   1
Ўйинчи Г Ж
    Н'Голо Канте 7 7
    Тиаго Силва 6 3
    Матео Ковачич 6 6
    Хаким Зиеш 5 5
    Сесар Аспиликуэта 5 5
    Мейсон Маунт 5 5
    Андреас Кристенсен 4 1
www.manutd.uz

  • Facebook
  • Twitter
  • Instagram
  • ВКонтакте
  • Telegram
  • Янгиликлар
  • Блог
  • Жамоа
  • Мавсум
  • Медиа