«Челси»нинг собиқ ҳужумчиси Крис Саттон Англия Премьер-лигасининг 2020/21 йилги мавсумида голлар сони кўп бўлаётганига ўз муносабатини билдирди.
«АПЛдаги ҳимоячилар даражаси даҳшатли, дарвозабонлар ҳам. Бунга сабаб трибунада томошабинлар йўқлиги эмас. Ҳимоячилар даражаси кескин тушиб кетди. Агар «Астон Вилла» уй стадионида томошабинлар бўлганида, Адрианга биринчи хатосидан сўнг янада қийин бўлишини тасаввур қилиш мумкин», – дея Саттоннинг сўзларини келтиради ВВС.
Маълумот учун, АПЛнинг 4-туридан сўнг «Эвертон» 12 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Кейинги ўринларни 9 очкодан жамғарган «Астон Вилла» ва «Лестер» эгаллаб турибди.
Бошқа янгиликлар
УЕФА ЕЧЛ форматини ўзгартириши мумкин
УЕФА 2024/25 йилги мавсумдан Чемпионлар Лигаси форматини ўзгартириши мумкин
22.10.2020
«Челси» қишда тўрт футболчисини отиб юборишга қарор қилди
«Челси» қишда асосий таркибдаги ўрнини йўқотган футболчиларнинг аксариятини бошқа жамоаларга сотиб юборишга қарор қилди
23.10.2020
«Челси»га «Ювентус» юлдузи Пауло Дибала керак
«Челси» ўз сафига «Ювентус» юлдузи Пауло Дибалани қўшиб олмоқчи
23.10.2020