Журналист ва инсайдер Жанлука Ди Марцио «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг «Челси»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги воқеани гапириб берди.
«Фикримча, футболдаги энг сирли воқеалардан бири бу – Мессининг «Челси»га амалга ошмай қолган трансфери. 2004 йилда у Каталониядан Лондон клубига кўчиб ўтишга яқин эди. Чунки Моуриньо қўл остида тўп суришни истаганди. Ўшанда Месси ва Жозенинг видеоалоқа орқали гаплашиб олгани ҳақида айтилганди. Бу Лионелнинг «Барселона»ни тарк этиш борасидаги илк қарори эди. Иккинчиси бир неча ой олдин рўй берди», - дейди Ди Марцио.
Маълумот учун, 2003 йилдан буён «Барса» шарафини ҳимоя қилиб келаётган 33 ёшли аргентиналик форвард клуби сафида 34та совринга эга чиққан. Месси клуб раҳбарияти билан келишмовчилиги сабабли ёзги трансфер ойнасида Каталонияни тарк этишни истаганди.
Бошқа янгиликлар
Алонсо «Челси»да бошқа ўйнамаслиги мумкин
Маркос Алонсо ва жамоа бош мураббийи Фрэнк Лэмпард ўртасида зиддият пайдо бўлди
30.09.2020
Лэмпард: Мендининг ўйиндан қониқдим
Фрэнк Лэмпард Англия Лига Кубогининг 1/8 финали доирасида «Тоттенҳэм» (1:1, пенальтилар серияси – 4:5) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
30.09.2020
«Челси» Маланг Саррнинг «Порту» клубига ижарага берди
«Челси» клуби расмий сайти жамоа ҳимоячиси Маланг Саррнинг «Порту» клубига ижарага берилганлигини эълон қилди
07.10.2020