Лаутаро Мартинес «Челси» таклифини рад этди. 23 ёшли тўпурар келаси ёзда «Реал» ёки «Барселона»га ўтмоқчи.
«Барселона» бу йил бир неча ой мобайнида музокара ўтказганига қарамай, Лаутарони қўлга кирита олмади. Футболчининг ўзи ҳам терма жамоадаги шериги Лионель Месси билан бирга тўп тепиш учун Каталонияга кўчиб ўтишни истаганди. Лекин «Интер» 111 миллион евролик трансфер суммасини туширмади ва «Барса»нинг футболчи қўшиб бериш таклифини қабул қилмади.
Мартинеснинг миланликлар билан шартномаси 2023 йилгача давом этади. Жорий чемпионатда учта учрашувда учта гол урган ҳужумчига «Интер» янги шартнома таклиф қилиш борасида музокарага киришган.
Бошқа янгиликлар
«Челси» сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди
Англия Премьер-лигаси 202/21 5-тури доирасида «Челси» ўз майдонида «Саутҳемптон» билан голларга бой дуранг қайд этди
17.10.2020
Фрэнк Лэмпард: Биз ҳам ўз жамоамизни қурамиз
Фрэнк Лэмпард жамоанинг трансфер сиёсати ҳақида фикр билдирди
17.10.2020
Лэмпард: Индивидуал хатолар рақибга имкон берди
Фрэнк Лэмпард АПЛнинг 5-туридан ўрин олган «Саутҳэмптон»га (3:3) қарши баҳсдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди
19.10.2020