Англия Премьер-лигаси 5-тури доирасида «Челси» ўз майдонида «Саутҳемптон» билан голларга бой дуранг қайд этди.
Учрашувда ҳисобни Вернер очди. Бу унинг АПЛдаги дебют голига айланди. Кўп ўтмай Вернер дублини расмийлаштирди.
Бўлим якунига келиб Ингз ҳисобни қисқартирган бўлса, 57-дақиқада Адамс ҳимоячиларнинг навбатдаги хатосини жазолади – 2:2.
59-дақиқада Ҳаверц Лондон клубини ҳисобда олдинга олиб чиққанди, аммо 90+2-дақиқага келиб Уолкоттнинг узатмасидан кейин Вестергор гол уриб, «Челси»ни ғалабадан маҳрум этди ва жамоасига бир очко келтирди – 3:3
Ушбу дуранг эвазига Лэмпард жамоаси 8 очко билан 6-ўринда қолган бўлса, «Саутҳемптон» 7 очко билан 10-ўринда бормоқда.
АПЛ. 5-тур.
Челси – Саутҳемптон 3:3
Голлар: 1:0 – 15 Вернер, 2:0 – 28 Вернер, 2:1 – 43 Ингз, 2:2 – 57 Адамс, 3:2 – 59 Хавертц, 3:3 – 90 Вестергор.
Челси – Аррисабалага, Аспиликуэта, Зума, Чилуэлл, Кристенсен, Пулишич (Джеймс, 87), Канте, Маунт (Зиеш, 72), Жоржиньо, Хавертц, Вернер (Абраҳам, 90).
Саутҳемптон – Маккарти, Вестергор, Уокер-Питерс, Бертран, Беднарек, Редмонд (Телла, 77), Уорд-Проуз, Ромеу (Диалло, 87), Уолкотт, Адамс (Лонг, 86), Ингз.
Бошқа янгиликлар
Фрэнк Лэмпард: Биз ҳам ўз жамоамизни қурамиз
Фрэнк Лэмпард жамоанинг трансфер сиёсати ҳақида фикр билдирди
17.10.2020
Лэмпард: Индивидуал хатолар рақибга имкон берди
Фрэнк Лэмпард АПЛнинг 5-туридан ўрин олган «Саутҳэмптон»га (3:3) қарши баҳсдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди
19.10.2020
Лэмпард: Иккала жамоа ҳам дурангдан мамнун
Фрэнк Лэмпард ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган «Севилья» (0:0) билан баҳсдан кейин ўз фикрларини билдирди
22.10.2020