Роман Абрамович жорий мавсум аввалида «Стэмфорд Бриж» стадионидан ўзига корпоратив хона сотиб олмаган. Бу ҳақда хабар берган The Times нашрига кўра, у деярли охирги 10 йил давомида доимий равишда корпоратив ложалардан бирини банд қилиб келган.
Хусусан, россиялик миллиардер 2011 йилдан буён «Стэмфорд Бриж»даги VIP-хоналардан бири учун ҳар йили 1 миллиондан 3 миллион фунтгача пул сарфлашни канда қилмаган, аммо бу мавсум аввалида ушбу одатий чиқимга қўл уришга унамаган.
Абрамовичнинг бундай қарорга келиши, манбада таъкидланишича, у клубни сотиш ниятида экани билан боғлиқ. Тадбиркор 2018 йилда Британия ҳукумати босими остида клубни сотишга мажбур бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган, уларда Абрамовичдан клубни мутлақо мусодара қилиб олишлари эҳтимоли ҳам йўқ эмаслиги айтилган эди.
Сентябрь ойида Bloomberg агентлиги россиялик корчалон «Челси»ни 3 млрд фунтга сотиб юборишга тайёрлиги ҳақида хабар берганди. Маълумот учун, у «аристократлар»ни 2003 йилда 140 млн фунтга харид қилган.
Қўшимча қилинишича, Абрамовичда Британия визаси муддатини узайтириш билан боғлиқ муаммо ҳам бор. Қолаверса, февраль ойида ФИФА «Челси»га кейинги иккита трансфер ойнасида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлаб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ The Times Британиянинг энг бой одами Сэр Жим Рэтклифф «Челси»ни сотиб олмоқчи экани хабар тарқатган, унда Абрамович клуб учун 2,5 млрд фунт сўраётгани айтилганди.
Бошқа янгиликлар
Сарри: Игуаинга вақт керак, лекин бизда вақт йўқ
Маурицио Сарри қишда ижарага олинган ҳужумчи Гонсало Игуаин инглиз футболига мослашиши осон кечмаётганини маълум қилди
02.04.2019
УЕФА: «Челси» жарима тўлайди
УЕФА Европа Лигаси 1/16 финал доирасидаги «Малмё» – «Челси» ўйинида юз берган тартибсизлар туфайли иккала клубни ҳам жаримага тортди
02.04.2019
Чеферин: Ҳакамлар ўйинни тўхтатишлари керак
УЕФА президенти Александер Чеферин ўйин вақтида ирқчилик ҳолатлари кузатилган тақдирда ҳакамлар ўйинни тўхтатишлари керак
03.04.2019