Ёзги трансферлар мавсуми муваффақиятли якунлаган «Челси» хўжайини Роман Абрамович ўз клубини янада кучайтиришда давом этади.
Бунинг учун лондонликлар ўз сафига «Ювентус» юлдузи Пауло Дибалани қўшиб олмоқчи. Аргентиналик тўпурарнинг Туриндаги ишлари юришмай қолди. Клуб раҳбарияти ҳужумчи талаб қилаётган маошни бермоқчи эмас. Шу боис янги битим бўйича бир қарорга келингани йўқ.
Ундан ташқари, янги бош мураббий Андреа Пирло жамоага Альваро Моратани қайтарди ва асосан унга ишонч билдирмоқда. Испаниялик форвард бунга ўз голлари билан жавоб бермоқда.Клубдаги ҳолатидан норози бўлаётган Дибала буни раҳбариятга ҳам маълум қилди.
«Челси» эса, истеъдодли ҳужумчини имкон қадар тезроқ қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда.
Бошқа янгиликлар
Лэмпард: Учинчи ўринда турибмиз
Фрэнк Лэмпард АПЛнинг 8-туридан ўрин олган «Шеффилд Юнайтед»га (4:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди
08.11.2020
Зиёшда вазиятлар сони бўйича энг яхши натижа
Зиёш яратилган вазиятлар сони бўйича мавсумдаги энг яхши натижани қайд этди
08.11.2020
Оливье Жиру «Челси»дан кетмоқчи
Оливье Жиру яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида жамоасини ўзгартирмоқчи. Бу ҳақда Football London нашри хабар тарқатмоқда
15.11.2020