2019 йилда фаолиятини якунлаган «Челси» собиқ посбони Петр Чех яна майдонга қайтишга тайёрлигини маълум қилди. Аввалроқ, голкипер АПЛ учун қайдномага киритилган эди.
«Премьер-лига даражасига жавоб бера олмасам, бу профессионаллик нуқтаи назаридан хато бўларди. Аммо биз номига ишлаётганимиз йўқ. Зарурият туғилса, «Челси»га майдонда ёрдам бериш учун юз фоизга тайёрман. Чунки яхши спорт формадаман. Ўтган икки ойлик машғулотларимдан кейин ўз савияни сақлаб қолганимни тушундим.
Мен футбол ўйнамай, бир йил фақат дам олгандим. Шунга қарамай, қисқа фурсатда тикланиб олганим менга куч берди. Агар лозим топилса, ўйинга тушиб «Челси»га ёрдам беришга тайёрман», - дея Чехнинг сўзларини келтирмоқда Goal.
Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли чехиялик дарвозабон Лондон клубида спорт директори лавозимида ҳам фаолият юритмоқда.
Бошқа янгиликлар
Лэмпард: Ҳимоядан мамнунман
Фрэнк Лэмпард ЕЧЛнинг 2-туридан ўрин олган «Краснодар» (4:0) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди
30.10.2020
Эдуар Менди Чехнинг натижасини такрорлади
Эдуар Менди «Челси» сафида барча турнирлар доирасида қаторасига 5та ўйинда тўп ўтказмади
02.11.2020
«Челси»га Маттиас Гинтер керак
Маттиас Гинтер фаолиятини «Челси»да давом эттириш имконига эга бўлади
02.11.2020