«Кристал Пэлас» «Челси» ҳимоячиси Маркос Алонсога қизиқиш билдирмоқда.
Daily Mail'нинг хабарига кўра, «бургутлар» «Аристократлар»нинг чап қанот ҳимоячисини 2021 йил ёзида шартномаси якунланадиган Патрик ван Анхольтга ўринбосар сифатида кўришмоқда.
«Кристал Пэлас» мавсум яхши бошланганидан фойдаланиб, бир қатор футболчилар билан узоқ муддатли шартнома имзоламоқчи. Биринчилардан бўлиб Жайро Ридевальд янги битимга имзо чекиши мумкин. Шунингдек, дарвозабон Висенте Гуаита, ҳимоячилар Скотт Данн, Гари Кэҳилл, Тайрик Митчел билан фаол музокаралар олиб борилмоқда.
Маълумот учун, жанубий лондонликлар Премьер-лигада 8-турдан сўнг 13 очко билан 8-поғонани эгаллаб туришибди
Бошқа янгиликлар
Лэмпард клуб раҳбариятини Холанд трансферига кўндира олди
Фрэнк Лэмпард клуб раҳбариятини Эрлинг Холанд трансферига кўндира олди
17.11.2020
Куман жамоасига Рюдигер керак
«Барселона» қишки трансферлар мавсумида таркибини кучайтиришга ҳаракат қилади
17.11.2020
«Челси» 16:1 ҳисобини қайд этди
Англия Премьер-лигаси 9-тури доирасида «Челси» сафарда «Ньюкасл»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди
23.11.2020