chelsea fc logo
  • logo
  • Янгиликлар
  • Блог
  • Жамоа
  • Мавсум
  • Медиа

Сарри: Игуаин жисмонан, ҳам руҳан ўсишга эришиши керак

Сарри: Игуаин жисмонан, ҳам руҳан ўсишга эришиши керак

Маурицио Сарри қишда «Ювентус»дан ижарага олинган ҳужумчи Гонсало Игуаиннинг Англия чемпионатига мослашиш жараёни қандай кечаётгани ҳақида гапириб ўтди.

«У ҳали ҳам жисмонан, ҳам руҳан ўсишга эришиши керак. Мавсумнинг якуний палласида биз учун муҳим ўйинчилардан бири бўлади. АПЛдаги илк ойлари осон кечмади; ўз формасини яхшилаб, лигага мослашиб олиши учун унга вақт керак.

Ҳужумчилар АПЛга келиб, дарҳол яхши ўйин кўрсата бошлашлари қийин. Луис Суарес ҳам «Ливерпуль»га келганида илк мавсумда бор-йўғи 3та гол уриб, кейингисида 23та тўп киритганди.

Албатта, Игуаин кейинги мавсумда ҳам жамоамизда қолишини хоҳлаймиз. Лекин бу клуб раҳбариятига ва «Ювентус»га боғлиқ. Шундай экан, ҳозир бу масалада аниқ бир нарса дейиш қийин. Яхши ҳамки, таркибда Оливье Жиру ҳам бор, у жисмоний ва психологик жиҳатдан яхши формада. Ҳар уч кунда ўйин ўтказишимизга тўғри келяпти, бундай вазиятда уларнинг иккиси ҳам бизга керак», – деган Саррининг сўзларини келтирмоқда клуб расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, Сарри ва Игуаин 2015/16 мавсумида «Наполи»да бирга фаолият олиб боришган, ўшанда Гонсало фаолиятидаги рекорд кўрсаткичга эришиб, бир мавсумда 36та гол урганди.

«Ювентус» ва «Челси» ўртасидаги ижара битими мавсум якунига қадар мўлжалланган. 31 ёшли футболчи ҳозирча «кўклар» таркибида АПЛнинг 8та ўйинида майдонга тушиб, 3та гол муаллифи бўлди.

07.04.2019
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!

Бошқа янгиликлар

Чеферин: Ҳакамлар ўйинни тўхтатишлари керак

Чеферин: Ҳакамлар ўйинни тўхтатишлари керак

УЕФА президенти Александер Чеферин ўйин вақтида ирқчилик ҳолатлари кузатилган тақдирда ҳакамлар ўйинни тўхтатишлари керак

03.04.2019

Абрамович «Стэмфорд Бриж»дан корпоратив хона сотиб олмади!?

Абрамович «Стэмфорд Бриж»дан корпоратив хона сотиб олмади!?

Роман Абрамович жорий мавсум аввалида «Стэмфорд Бриж» стадионидан ўзига корпоратив хона сотиб олмаган

03.04.2019

Эден Азар «Реал»га ўтишга яқин

Эден Азар «Реал»га ўтишга яқин

Эден Азар «Реал»га ўтишга яқин, деб хабар бермоқда Marca.

07.04.2019

Жадвал
№ Жамоа Ў ТФ О
4 Брайтон 6 +6 13
5 Ман Юнайтед 6 0 12
6 Фулхэм 7 +1 11
7 Челси 6 -1 10
8 Ливерпуль 6 +9 9
9 Брентфорд 7 +3 9
10 Ньюкасл 7 +1 8
  • Тўпурарлар
  • Асистентлар
Ўйинчи Г П Ж
  Рахим Стерлинг 4   8
  Бен Чилуэлл 1   6
  Жоржиньо 1 1 8
  Калиду Кулибали 1   6
  Кай Хаверц 1   8
  Рис Джеймс 1   7
Ўйинчи Г Ж
  Рахим Стерлинг 4  
  Бен Чилуэлл 1  
  Жоржиньо 1 1
  Калиду Кулибали 1  
  Кай Хаверц 1  
  Рис Джеймс 1  
www.manutd.uz

  • Facebook
  • Twitter
  • Instagram
  • ВКонтакте
  • Telegram
  • Янгиликлар
  • Блог
  • Жамоа
  • Мавсум
  • Медиа