Фрэнк Лэмпард АПЛнинг 10-туридан ўрин олган «Тоттенҳэм»га қарши ўйин олдидан «шпорлар» ҳужумчилари Ҳарри Кейн ва Сон Ҳён Миннинг жуфтликда урилган голлар бўйича рекордни янгилашлари эҳтимолини юқори баҳолади.
Эслатиб ўтамиз, АПЛда энг кўп тўп киритган жуфтлик «Челси»нинг собиқ ўйинчилари Фрэнк Лэмпард ва Дидье Дрогба ҳисобланади –36 гол. Кейн ва Сон жуфтлиги эса 29та голда бир-бирларига ассистентлик қилишган.
«Кейн ва Сон, албатта, бизнинг рекордимизга хавф солади. Ўйлашимча, улар рекордни муаммосиз янгилашади. Бунга шубҳа қилмайман. Дидье билан ўрнатган натижамиздан фахрлансак арзийди, аммо бу футбол. Юқори даражали ўйинчилар доим рекордларни забт этишади.
«Тоттенҳэм»нинг ҳужуми қандай хавф туғдиришини биламан. Улар кўрсатаётган натижаларга қаранг. Улар ўзаро тушуниб, аниқ ҳаракат қилишмоқда», – дея Лэмпарднинг сўзларини келтиради Goal.
«Челси» – «Тоттенҳэм» баҳси эртага, 29 ноябрь куни бўлиб ўтади. 9-турдан кейин «Тоттенҳэм» 20 очко билан 1-ўринни, «Челси» 18 очко билан 3-поғонани эгаллаб турибди.
Бошқа янгиликлар
Фрэнк Лэмпард: «Манчестед Юнайтед» жуда кучли жамоа
Фрэнк Лэмпард АПЛ 6-тури доирасидаги «Манчестер Юнайтед»га қарши учрашув олдидан ўз фикрларини билдирди
24.10.2020
«Челси»да пенальтилар ижрочиси ўзгарди
Фрэнк Лэмпард «Ренн»га қарши ўйиндан кейин нега пенальтиларни аввалгидек Жоржиньо тепмаганини изоҳлади
05.11.2020
«Интер»га Оливье Жиру керак
«Интер» жамоаси қишки трансферлар вақтида Лаутаро Мартинес ва Ромелу Лукаку ўрнини боса оладиган марказий ҳужумчи Оливье Жируни сотиб олишга қарор қилди
06.11.2020