chelsea fc logo
  • logo
  • Янгиликлар
  • Блог
  • Жамоа
  • Мавсум
  • Медиа

Бак: Абрамович клубга ҳар куни вақт ажратади

Бак: Абрамович клубга ҳар куни вақт ажратади

Роман Абрамович клубдаги юмушларга ҳар куни вақт ажратади. Бу ҳақда клуб президенти Брюс Бак Sky Sports`га берган интервьюсида гапириб ўтди.

«Абрамович қилаётган ишлар клуб унинг учун қадрли эканини яна тасдиқламоқда. Биз кунига бир неча маротаба у билан алоқада бўлиб турамиз. У билан футболчилар, тижорий ишлар ва бошқа масалаларда суҳбатлашамиз.

Шундай экан, айтишим мумкинки, у «Челси» учун қайғуради», – деди Бак.

Маълумот учун, инглиз матбуотида Абрамович Британия паспорти муддатини узайтириш билан боғлиқ муаммолар ортидан «Челси»га янги стадион қуриш лойиҳасини тўхтатиб қўйгани, боз устига 2018 йил май ойида Исроил фуқаролигини олиб, Тел-Авивга кўчиб кетганидан кейин клубнинг бирорта ҳам ўйинини бевосита стадиондан кўрмагани ҳақида хабарлар бор.

Шу ҳафта матбуотда россиялик миллиардер ўн йил ичида илк марта «Стэмфорд Бриж»дан корпоратив хона сотиб олмагани ҳақида хабар тарқалди. The Times нашрига кўра, у 2011 йилдан буён «Стэмфорд Бриж»даги VIP-хоналардан бири учун ҳар йили 1 миллиондан 3 миллион фунтгача пул сарфлашни канда қилмаган, аммо бу мавсум аввалида ушбу одатий чиқимга қўл уришга унамаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британиянинг энг бой одами Сэр Жим Рэтклифф «Челси»ни сотиб олмоқчи экани тўғрисида хабар тарқалган, унда Абрамович клуб учун 2,5 млрд фунт сўраётгани айтилганди.

07.04.2019
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!

Бошқа янгиликлар

Абрамович «Стэмфорд Бриж»дан корпоратив хона сотиб олмади!?

Абрамович «Стэмфорд Бриж»дан корпоратив хона сотиб олмади!?

Роман Абрамович жорий мавсум аввалида «Стэмфорд Бриж» стадионидан ўзига корпоратив хона сотиб олмаган

03.04.2019

Эден Азар «Реал»га ўтишга яқин

Эден Азар «Реал»га ўтишга яқин

Эден Азар «Реал»га ўтишга яқин, деб хабар бермоқда Marca.

07.04.2019

Сарри: Игуаин жисмонан, ҳам руҳан ўсишга эришиши керак

Сарри: Игуаин жисмонан, ҳам руҳан ўсишга эришиши керак

Маурицио Сарри ҳужумчи Гонсало Игуаиннинг Англия чемпионатига мослашиш жараёни ҳақида гапириб ўтди

07.04.2019

Жадвал
№ Жамоа Ў ТФ О
4 Брайтон 6 +6 13
5 Ман Юнайтед 6 0 12
6 Фулхэм 7 +1 11
7 Челси 6 -1 10
8 Ливерпуль 6 +9 9
9 Брентфорд 7 +3 9
10 Ньюкасл 7 +1 8
  • Тўпурарлар
  • Асистентлар
Ўйинчи Г П Ж
  Рахим Стерлинг 4   8
  Бен Чилуэлл 1   6
  Жоржиньо 1 1 8
  Калиду Кулибали 1   6
  Кай Хаверц 1   8
  Рис Джеймс 1   7
Ўйинчи Г Ж
  Рахим Стерлинг 4  
  Бен Чилуэлл 1  
  Жоржиньо 1 1
  Калиду Кулибали 1  
  Кай Хаверц 1  
  Рис Джеймс 1  
www.manutd.uz

  • Facebook
  • Twitter
  • Instagram
  • ВКонтакте
  • Telegram
  • Янгиликлар
  • Блог
  • Жамоа
  • Мавсум
  • Медиа