Ромелу Лукаку ирқий камситишларга қарши курашишда яна бошқа йўлларни излаб топиш кераклигини таъкидламоқда.
«Менимча, бизда рацизмга қарши янада самарали чоралар ишлаб чиқиш учун имкониятлар етарли. Бизни тиз чўккан пайтимиз бутун стадион олқишлайди, лекин ўйиндан кейин яна эски оғриқлар бошланади, ҳақоратлар камаймайди», - дейди Лукаку.
Бельгиялик футболчи Премьер-лига клубларининг бунга жавобгар айрим идоралари вакиллари билан учрашиб, мавжуд муаммони яна бир бор муҳокама қилишни таклиф қилди.
Эслатиб ўтамиз, Лукаку 2021/2022 йилги мавсумдан «Челси»га қайтди. 28 ёшли футболчи «кўклар» сафида 6 та ўйинда 4 та гол урди.
Бошқа янгиликлар
Кепа «Челси» рекордчисига айланди
Кепа Аррисабалага серияда қайтарилган пенальтилар сони бўйича «Челси» рекордчисига айланди
25.09.2021
Гвардиола мағлубиятли сериясига чек қўйишга уриниб кўради
Бундеслигадаги дуэлларни ҳисобга олмасак, февраль ойида Англияга келган Томас Тухель уч марта енгиб, Гвардиолани икки совриндан мосуво қилиб улгурди
25.09.2021
«Челси» нега юқорида!?
Англия Премьер-лигаси 5-тур учрашувларидан кейин турнир жадвалида қўшҳокимлик юзага келган
25.09.2021