Томас Тухель ЕЧЛ 2-туридан ўрин олган «Ювентус» (0:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Ўйин бошида етарлича яхши ҳаракат қилмадик. Биринчи 12-15 дақиқада рақибга кўпроқ қийинчилик туғдиришимиз мумкин эди. Хавфли узатмалар учун бўш ҳудуд кўп эди.
Ритм ва интенсивликка эриша олмадик, чунки «Юве» чуқур ҳимояланди. Кечаги машғулотларда яхши кўрингандик, лекин бугун югурмадик. Нега бундай бўлганини билмайман.
Жуда секин ўйнадик, кеч қарор қабул қилдик. Шунинг учун баҳсни таҳлил қилиш осон эмас», – дея Тухелнинг сўзларини келтиради ВВС.
Бошқа янгиликлар
Рюдигер Бундеслигага қайтиши мумкин
Антонио Рюдигер унга қизиқиш билдираётган «Бавария»га ўтишга тайёр
25.09.2021
Аспиликуэта: Бу бизнинг яхши ўйинларимиздан эмас эди
«Челси» сардори Сесар Аспиликуэта Премьер-лиганинг 6-туридан ўрин олган «Манчестер Сити»га қарши баҳс ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди
27.09.2021
Канте яқин орада майдонга туша олмайди
Н’Голо Канте Чемпионлар лигаси 2-тури доирасидаги «Ювентус» ҳамда АПЛ доирасидаги «Саутҳемптон»га қарши ўйинларда майдонга туша олмайди
29.09.2021