chelsea fc logo
  • logo
  • Янгиликлар
  • Блог
  • Жамоа
  • Мавсум
  • Медиа

Дринкуотер ҳибсга олинди!?

Дринкуотер ҳибсга олинди!?

Дэниэл Дринкуотер кеча, 8 апрель куни эрталаб қўлга олинган. У маст ҳолда машина бошқариб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этишда гумонланмоқда, деб хабар беради The Sun.

Манбага кўра, ЙТҲ Катта Манчестер графлигида, шаҳар ташқарисидаги трассалардан бирида содир бўлган. Дринкуотер «Range Rover» машинасида маъшуқаси билан кетаётган вақтда аёл киши бошқарувидаги «Skoda» русумли автомобилга бориб урилган. Ҳодисанинг учала иштирокчиси ҳам енгил жароҳат олгани айтилмоқда. Шунингдек, йўл чеккасидаги тўсиққа ҳам зиён етган.

Маълум қилинишича, воқеа Дринкуотернинг уйидан 10 км масофада рўй берган. У Ҳэйл шаҳарчасидаги хайрия тадбирига кетаётган бўлган, ўтган тунда эса зиёфатга борган.

Чешир округи полицияси 29 ёшли ҳайдовчи маст ҳолда машина бошқаришда айбланиб, қўлга олинганини тасдиқлади. «Челси» расмий вакили ҳам бундан хабардор эканини маълум қилиб, барча фактларга ойдинлик киритилмагунча бунга изоҳ бермаслигини билдирди.

Маълумот учун, Дэнни Дринкуотер 2017 йилда «Челси»га қўшилган. У бу мавсум барча мусобақалар доирасида фақат битта ўйинда майдонга тушди.

09.04.2019
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!

Бошқа янгиликлар

Сарри: Игуаин жисмонан, ҳам руҳан ўсишга эришиши керак

Сарри: Игуаин жисмонан, ҳам руҳан ўсишга эришиши керак

Маурицио Сарри ҳужумчи Гонсало Игуаиннинг Англия чемпионатига мослашиш жараёни ҳақида гапириб ўтди

07.04.2019

Бак: Абрамович клубга ҳар куни вақт ажратади

Бак: Абрамович клубга ҳар куни вақт ажратади

Роман Абрамович клубдаги юмушларга ҳар куни вақт ажратади

07.04.2019

«Реал» савдолашишда давом этмоқда

«Реал» савдолашишда давом этмоқда

«Реал» ҳамон «Челси»дан яримҳимоячи Эден Азарни трансфер қилишга уринмоқда.

08.04.2019

Жадвал
№ Жамоа Ў ТФ О
4 Брайтон 6 +6 13
5 Ман Юнайтед 6 0 12
6 Фулхэм 7 +1 11
7 Челси 6 -1 10
8 Ливерпуль 6 +9 9
9 Брентфорд 7 +3 9
10 Ньюкасл 7 +1 8
  • Тўпурарлар
  • Асистентлар
Ўйинчи Г П Ж
  Рахим Стерлинг 4   8
  Бен Чилуэлл 1   6
  Жоржиньо 1 1 8
  Калиду Кулибали 1   6
  Кай Хаверц 1   8
  Рис Джеймс 1   7
Ўйинчи Г Ж
  Рахим Стерлинг 4  
  Бен Чилуэлл 1  
  Жоржиньо 1 1
  Калиду Кулибали 1  
  Кай Хаверц 1  
  Рис Джеймс 1  
www.manutd.uz

  • Facebook
  • Twitter
  • Instagram
  • ВКонтакте
  • Telegram
  • Янгиликлар
  • Блог
  • Жамоа
  • Мавсум
  • Медиа