chelsea fc logo
  • logo
  • Янгиликлар
  • Блог
  • Жамоа
  • Мавсум
  • Медиа

Хаманн: Тухель учун иккинчи мавсум ҳал қилувчи давр

Хаманн: Тухель учун иккинчи мавсум ҳал қилувчи давр

«Ливерпуль»нинг собиқ футболчиси Дитмар Хаманн «Челси»ни бошқараётган ҳамюрти Томас Тухель учун Англия премьер-лигасидаги иккинчи мавсум ҳал қилувчи давр бўлишини айтмоқда.

- Агар хотирам панд бермаса, фақатгина Жозе Моуриньо «Челси”ни камида уч мавсум бошқарган. Уни учинчи мавсум давомида ишдан олишган эди. «Челси» да доим босим кучли бўлади ва асаб кетади. Чунки клуб йилдан йилга ривожланиб бормоқда.

Ҳозир Томас Тухелни футболчилар ва раҳбарият қўллаб-қувватламоқда. Ҳаммаси жойида бўлиб турганда мураббийлар штабига ўйинчилар билан ишлаш осонлашади. Бироқ, мағлубиятлар ҳамма нарсани ўзгартириб юбориши мумкин. Ана шундай вазиятда кўп нарса раҳбариятнинг қарорига боғлиқ бўлади.

Мен Томасни яхши биламан, у баъзан ўзини тутиб туролмайди ва бор гапни одамнинг юзига айтиб юборади. У бу масалада психолог ёрдамига мурожаат қилган. Лекин ичида бори ташқарига чиқади. Шу боис, Тухель мураккаб вазиятда раҳбарият билан мулоқотда эҳтиёт бўлиши керак.

Томаснинг Лондонда узоқроқ ишлашини истайман. Унинг жамоаси кўрсатаётган ўйин менга ёқяпти. Қишда улар бир-иккита трансферни амалга ошириши лозим. Жамоага икки қанотга вингерлар ва марказий ҳимоячи етишмаяпти. Агар раҳбарият Тухелни қўллаб-қувватласа, «Челси» футболчилари «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль» билан рақобатлаша олади, — деди Дитмар Хаманн.

15.10.2021
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!

Бошқа янгиликлар

«Барселона» Сезар Аспиликуэтага қизиқиб қолди

«Барселона» Сезар Аспиликуэтага қизиқиб қолди

«Барселона» Сезар Аспиликуэта трансферига қизиқиб қолди. Бу ҳақда «Goal.com» нашри хабар бермоқда

14.10.2021

«Севилья» 50 миллион евролик таклифини қабул қилмади

«Севилья» 50 миллион евролик таклифини қабул қилмади

«Севилья» президенти Хосе Кастро жамоанинг етакчи ўйинчиси Жюль Кунде бўйича «Челси»нинг 50 миллион евролик таклифини қабул қилмаганини айтди.

14.10.2021

Тухель ўз жамоасига Нони Мадуэкени қўшиб олмоқчи

Тухель ўз жамоасига Нони Мадуэкени қўшиб олмоқчи

Тухель 19 ёшли ҳужумкор футболчи Нони Мадуэкени ўз жамоасига қўшиб олмоқчи.

15.10.2021

Жадвал
№ Жамоа Ў ТФ О
4 Брайтон 6 +6 13
5 Ман Юнайтед 6 0 12
6 Фулхэм 7 +1 11
7 Челси 6 -1 10
8 Ливерпуль 6 +9 9
9 Брентфорд 7 +3 9
10 Ньюкасл 7 +1 8
  • Тўпурарлар
  • Асистентлар
Ўйинчи Г П Ж
  Рахим Стерлинг 4   8
  Бен Чилуэлл 1   6
  Жоржиньо 1 1 8
  Калиду Кулибали 1   6
  Кай Хаверц 1   8
  Рис Джеймс 1   7
Ўйинчи Г Ж
  Рахим Стерлинг 4  
  Бен Чилуэлл 1  
  Жоржиньо 1 1
  Калиду Кулибали 1  
  Кай Хаверц 1  
  Рис Джеймс 1  
www.manutd.uz

  • Facebook
  • Twitter
  • Instagram
  • ВКонтакте
  • Telegram
  • Янгиликлар
  • Блог
  • Жамоа
  • Мавсум
  • Медиа