Кевин де Брюйне 2014 йилда «Челси»дан кетишига оид баъзи тафсилотларга тўхталиб ўтди.
«Челси»да ўйнаганимда Жозе Моуриньо билан ўртамиздаги муносабат ҳақида ОАВда кўп гапириларди, ваҳоланки биз у билан бор-йўғи икки марта гаплашганмиз холос. Мен 2012 йилларда ижара асосида «Вердер»га ўтишни хоҳлагандим, лекин Моуриньо қолишимни истаётганини маълум қилди. Лекин иккита ўйинда асосий таркибда тушдим-у, кейин захирада ўтирдим. Бу менга ғалати кўринганди. Мен клуб билан муносабатга виждонан ёндашиб, ўзимни трансфер қилишларини сўраганман», – деб эслайди де Брюйне.
Маълумот учун, бельгиялик хавбек 2012 йил ёзида «Генк»дан «Челси»га ўтиб, «кўклар» билан 5,5 йиллик шартнома имзолаган эди. Шундан сўнг дарҳол «Вердер»га ижарага берилган, Бременда бир мавсум муваффақиятли тўп сургач, Лондонга қайтганди. У 2013 йил ёзида «Челси» сафидаги илк расмий ўйинини ўтказган, аммо АПЛда бор-йўғи 3та ўйинда қатнашиб, 2014 йил январида «Вольфсбург»га сотиб юборилганди.
27 ёшли Кевин ҳозирги клуби «Ман Сити»да 2015 йилдан буён ўйнаб келмоқда.
Бошқа янгиликлар
«Реал» савдолашишда давом этмоқда
«Реал» ҳамон «Челси»дан яримҳимоячи Эден Азарни трансфер қилишга уринмоқда.
08.04.2019
Дринкуотер ҳибсга олинди!?
Дэниэл Дринкуотер кеча, 8 апрель куни эрталаб қўлга олинган. У маст ҳолда машина бошқариб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этишда гумонланмоқда, деб хабар беради...
09.04.2019
Сарри: Менимча, жуда яхши ўйнадик
Кучли рақибга қарши яхши ўйин ўтказдик, иккинчи голдан кейин жавоб голи уришимиз мумкин эди менимча, жуда яхши ўйнадик.
16.04.2019