Томас Тухель ЕЧЛ 4-туридан ўрин олган «Мальмё»га (1:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бизга бу натижа керак эди. Тўпга кўп эгалик қилдик. Иккинчи бўлимда интенсивлик даражасини оширмоқчи эдик. Иккинчи голни уриш учун кўп имкониятларга эга бўлдик. Баҳсни назорат қилдик. Ўз жарима майдончамизда қийин ҳолатларга дуч келмадик, концентрацияни йўқотмадик.
Зиёш? Менимча, у қарорлар қабул қилишда ўса олади. У янада қатъийроқ бўлиши мумкин. Мен у ва Ҳадсон-Одои учун хурсандман.
Ҳавертц? У жуда кўп югуриш билан яхши ўйинлар ўтказди. Унинг жамоа учун қанчалик қаттиқ курашаётганини ҳис қиляпман. Бугун бироз омадсиз бўлди. Унда гол уришга иккита имконият бор эди. Унинг сўнгги ўйинларидан мамнунман», – дея Тухелнинг сўзларини келтиради Football London.
Бошқа янгиликлар
Рюдигер клубнинг муносабатидан хафа
Антонио Рюдигер клубнинг янги шартнома бўйича таклифини ўзига нисбатан ҳурматсиз, деб баҳоламоқда
17.10.2021
Тухель: Лукакуни шуғуллантириш менга осонроқ
Томас Тухель «Пари Сен-Жермен» ва «Челси»даги фаолиятини таққослади. Германиялик мутахассиснинг фикрича, Мбаппе ва Неймар сингари юлдузлари билан ишлаш қийин.
23.10.2021
Матео Ковачич жароҳат олди
Матео Ковачич жароҳат олди ва бир неча ҳафтани ўтказиб юборадиган бўлди
03.11.2021