Янгиликлар

Игуаин «Челси»га керак эмас

18.04.2019

«Челси» клуби «Ювентус» ҳужумчиси Гонсало Игуаиннинг трансферини тўлиқ сотиб олмайди.

Calciomercato хабарига кўра, туринликлар ижарага берилган футболчисини ёзда сотиб юборишни режалаштирган эди. Бироқ, «Челси» раҳбарияти жисмоний ҳолати маромида эмаслиги ва сермаҳсуллиги пасайиб кетгани туфайли, уни ёзда Туринга қайтариб юборишга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, Игуаин мавсумнинг илк қисмини «Милан»да ижарада ўтказган эди.

Футболчи барча мусобақаларда 35та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол урган ва 3та голга ҳаммуаллифлик қилган.