Янгиликлар

«Стэмфорд Бриж»да голлар шоуси

19.04.2019

«Челси» 4 — 3 «Славия»
Голлар
: 1:0 – 5 Педро, 2:0 – 9, автогол Дели, 3:0 – 17 Жиру, 3:1 – 25 Соучек, 4:1 – 27 Педро, 4:2 – 51 Шевчик, 4:3 – 54 Шевчик.
Челси – Аррисабалага, Кристенсен, Эмерсон, Аспиликуэта, Давид Луиз, Баркли (Жоржиньо, 70), Ковачич, Педро (Ҳадсон-Одои, 87), Канте, Азар (Виллиан, 65), Жиру.
Славия – Коларж, Дели, Боржил, Кудела, Нгаде-Нгаджуи, Масопуст (Олайинка, 52), Соучек, Траоре, Шевчик (Стох, 78), Змргал (Шкода, 85), Крал.
Огоҳлантиришлар: Канте (33), Соучек (53), Кудела (73), Эмерсон (75), Аррисабалага (83), Давид Луиз (89).
Биринчи ўйин — 1:0.

Маурисио Сарри ўйинга имкон қадар оптимал таркиб туширди, бир ҳафта муқаддам Прагада ўтган ўйинда иккинчи бўлимда захирадан туширилган Азар ўйинни илк дақиқаларданқ майдонда бошлади. Лондондаги ўйинда бельгиялик футболчини биринчи бўлимдаёқ захирага қайтариш мумкин эди — 17-дақиқага келиб «Челси» 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганди. Кўклар бу ўйинда ҳам ғалаба қозониб, шу вақтгача фақат «Атлетико»га тегишли бўлгани рекорд — 15 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияни такрорлашди.

«Стэмфорд Бриж» чиройли ҳужумлар Педро томонидан  ажойиб голлар билан якунланишига ва Жирунинг навбатдаги муваффақиятига гувоҳ бўлди. Франциялик футболчи турнирда бир мавсумда камида 10та гол урган тарихдаги бешинчи футболчига айланди. «Челси» эса бу мавсумдаги голлари сонини 100дан ошириб, бу кўрсаткич бўйича «Манчестер Сити»дан кейинги ўринда бормоқда.

Кўклар «шаҳарликлар» билан нафақат самарадорлик борасида, балки ўз мухлисларини хавотирлантириш борасида ҳам баҳслашишмоқда. Иккинчи бўлимда 3 дақиқа ичида дубль қайд этган Шевчик ҳисобни «Челси» учун таҳликали кўринишга келтириб, чехларни руҳлантирди. Аммо бундан ортиғига унинг қурби етмади ва ўйинда ҳисоб ўзгармай қолди — 4:3. 

«Челси» бир ўйинда АПЛда жорий йилда ўз майдонидаги 7 ўйинда ўтказган голларидан кўпроқ гол ўтказди ва «Славия» турнирни бошини тик кўтарган ҳолда тарк этишига имкон берди.