chelsea fc logo
  • logo
  • Янгиликлар
  • Блог
  • Жамоа
  • Мавсум
  • Медиа

Педро Родригес : Вақтим тугади

Педро Родригес : Вақтим тугади

Испания терма жамоаси яримҳимоячиси Педро Родригес Лондоннинг "Челси" клубини тарк этгани ҳақида хабар берди.

"Беш йил... "Челси"даги вақтим тугади. Мен клуб раҳбарияти, жамоадошларим ва мухлислардан миннатдорман. Клубда жуда кўп қувончли онларни ўтказдим. "Челси"да ўйнаш мен учун шараф эди", деб ёзди Педро ўзининг инстаграмдаги саҳифасида.

Яримҳимоячининг "Челси" билан шартномаси муддати тугади, шунинг учун у бошқа клубга эркин агент сифатида ўтади. Катта эҳтимол билан футболчининг янги клуби "Рома" бўлади.

Маълумот учун, 33 ёшли Педро "Челси" сафида 2015 йилдан бери ўйнаб келмоқда, клуб учун барча мусобақаларда 206 та ўйинда майдонга тушиб, 43 та гол урган ва 28 та голли узатмани амалга оширган. У Испания терма жамоаси сафида 65 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урган. Беш карра Испания чемпиони, Aнглия чемпиони, Испания кубогининг уч карра ғолиби ("Барселона" сафида), Aнглия кубоги ғолиби, Испания суперкубогининг тўрт карра ғолиби, Чемпионлар Лигасининг уч карра ғолиби, Европа Лигаси ғолиби, УЕФA Суперкубогининг уч карра ғолиби, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби, жаҳон чемпиони ва Европа чемпиони ҳисобланади.

09.08.2020
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!

Бошқа янгиликлар

Маурицио Сарри: ЕЧЛ финалига чиқиш осонроқ

Маурицио Сарри: ЕЧЛ финалига чиқиш осонроқ

Маурицио Сарри Чемпионлар лигаси ва Англия лига кубогини таққослаб, ўз мулоҳазасини билдириб ўтди

22.04.2019

«Челси»нинг АПЛ тарихидаги энг ёмон ҳужумчилари рўйхати тузилди

«Челси»нинг АПЛ тарихидаги энг ёмон ҳужумчилари рўйхати тузилди

Англиянинг FourFourTwo нашри «Челси» клубининг Премьер-Лига тарихидаги энг ёмон 8 нафар ҳужумчисини ажратиб олди

28.04.2019

Виллиан «Челси»дан кетади Лондондан эмас

Виллиан «Челси»дан кетади Лондондан эмас

«Челси» ярим ҳимоячиси Виллиан эркин агент сифатида клубни тарк этади.

09.08.2020

Жадвал
№ Жамоа Ў ТФ О
4 Брайтон 6 +6 13
5 Ман Юнайтед 6 0 12
6 Фулхэм 7 +1 11
7 Челси 6 -1 10
8 Ливерпуль 6 +9 9
9 Брентфорд 7 +3 9
10 Ньюкасл 7 +1 8
  • Тўпурарлар
  • Асистентлар
Ўйинчи Г П Ж
  Рахим Стерлинг 4   8
  Бен Чилуэлл 1   6
  Жоржиньо 1 1 8
  Калиду Кулибали 1   6
  Кай Хаверц 1   8
  Рис Джеймс 1   7
Ўйинчи Г Ж
  Рахим Стерлинг 4  
  Бен Чилуэлл 1  
  Жоржиньо 1 1
  Калиду Кулибали 1  
  Кай Хаверц 1  
  Рис Джеймс 1  
www.manutd.uz

  • Facebook
  • Twitter
  • Instagram
  • ВКонтакте
  • Telegram
  • Янгиликлар
  • Блог
  • Жамоа
  • Мавсум
  • Медиа