Фрэнк Лэмпард ҳозирда “Реал” футболчиси ҳисобланган Винисиус Жуниорни ўз жамоасида кўрмоқчи. Англиялик мутахассис ёш вингерни тез-тез жароҳат олаётган Кристиан Пулишичга рақобатчи сифатида харид қилмоқчи.
Ўз навбатида, бразилиялик истеъдод соҳиби ҳам “Реал”даги ўрнидан рози эмас. Айниқса, Чемпионлар Лигаси доирасида “Манчестер Сити” билан кечган баҳсда унинг захирада қолганлиги кўплаб саволларни келтириб чиқарди. “Аристократлар”дан ташқари, Жуниорга ПСЖ клуби ҳам жиддий қизиқиш билдириб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Винисиус мадридликлар сафига 2018 йил “Фламенго” клубидан келиб қўшилган. Унинг жамоа билан шартномаси 2025 йил 30 июнгача амал қилади.
Бошқа янгиликлар
«Челси» ўн нафар футболчиси билан хайрлашади
«Челси» клубини трансферлар ойнаси вақтида катта ўзгаришлар кутмоқда, дея хабар қилмоқда The Times.
12.08.2020
«Челси» Миши Батшуайини АПЛ дебютанти «Лидс»га сотиб юборади
«Челси» бельгиялик ҳужумчи Миши Батшуайини премьер-лига дебютанти «Лидс»га сотиб юборишга қарор қилди.
20.08.2020
Кепа Аррисабалага Испаниядан жамоа топиш илинжида
Дунёнинг энг қиммат дарвозабони Кепа Аррисабалага кўп гол ўтказаётганига қарамай, ўзини асосий таркибга муносиб, деб ҳисобламоқда
29.09.2020