chelsea fc logo
  • logo
  • Янгиликлар
  • Блог
  • Жамоа
  • Мавсум
  • Медиа

Азар: Буларнинг бари миш-миш

Азар: Буларнинг бари миш-миш

Эден Азар «Реал» билан оғзаки келишувга эришгани ҳақида тарқалган хабарларни рад этди.

Азар айни вақтда Бельгия терма жамоаси базасида бўлиб турибди. Бугун, 24 март куни бельгияликлар 2020 йилги Европа чемпионати саралаши доирасида кипрликларга қарши 2-тур учрашувида майдонга тушади.

«Буларнинг бари миш-миш. Бу хабарларда ҳақиқат йўқ. Мен ҳозирда бор эътиборимни Кипрга қарши ўйин учун жамлаганман. Ҳозир бундан бошқа гапни ўйлаётганим йўқ», — дея Азарнинг сўзларини келтирган Sky Sport.

Азарнинг «Челси» билан амалдаги шартномаси муддати 2020 йилнинг ёзига қадар тузилган. Бундан аввалроқ, лондонликлар бу футболчисини кейинги йил ёзида текинга кетмаслиги учун шу йил ёзида сотишга розилиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Англия нашрларида тарқалган хабарга кўра, Зидан Азарни «Реал»га ўтишга кўндирган, у 5 йиллик шартнома тузишга рози бўлган, мадридликлар бу футболчи учун 65 млн евро таклиф қилишган.

24.03.2019
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!

Бошқа янгиликлар

Виллиан: «Челси»дан кетмоқчи эмасман

Виллиан: «Челси»дан кетмоқчи эмасман

Виллиан келгусида ҳам фаолиятини «Челси»да давом эттириш ниятида эканини айтиб ўтди

20.03.2019

Ҳадсон-Одои учун рақобатга «Боруссия» ҳам қўшилди

Ҳадсон-Одои учун рақобатга «Боруссия» ҳам қўшилди

Каллум Ҳадсон-Одои учун рақобатга Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳам қўшилди

21.03.2019

Матео Ковачич «Реал»га қайтишни истамаяпти

Матео Ковачич «Реал»га қайтишни истамаяпти

Матео Ковачич «Реал»га қайтишни истамаяпти, деб хабар беради Marca

24.03.2019

Жадвал
№ Жамоа Ў ТФ О
4 Брайтон 6 +6 13
5 Ман Юнайтед 6 0 12
6 Фулхэм 7 +1 11
7 Челси 6 -1 10
8 Ливерпуль 6 +9 9
9 Брентфорд 7 +3 9
10 Ньюкасл 7 +1 8
  • Тўпурарлар
  • Асистентлар
Ўйинчи Г П Ж
  Рахим Стерлинг 4   8
  Бен Чилуэлл 1   6
  Жоржиньо 1 1 8
  Калиду Кулибали 1   6
  Кай Хаверц 1   8
  Рис Джеймс 1   7
Ўйинчи Г Ж
  Рахим Стерлинг 4  
  Бен Чилуэлл 1  
  Жоржиньо 1 1
  Калиду Кулибали 1  
  Кай Хаверц 1  
  Рис Джеймс 1  
www.manutd.uz

  • Facebook
  • Twitter
  • Instagram
  • ВКонтакте
  • Telegram
  • Янгиликлар
  • Блог
  • Жамоа
  • Мавсум
  • Медиа