Англия футбол ассоциацияси (FА) Англия Кубогининг 2020/21 йилги мавсуми регламентига ўзгартиришлар киритди.
Мазкур мусобақада дуранг натижа қайд этилган тақдирда такрорий ўйин ўтказиш қоидаси бекор қилинади. Бу коронавирус пандемияси туфайли юзага келган тиғиз тақвим сабаб жорий этилди.
Мазкур ўзгариш Англия Лига Кубогига ҳам тааллуқли бўлади. Худди шу сабабларга кўра, мусобақанинг ярим финал баҳслари одатга кўра иккита ўйиндан эмас, бир учрашувдан иборат бўлади.
Англия Кубоги мусобақаси 1 сентябрдан старт олади, финал 2021 йилнинг 15 май кунига мўлжалланган. Англия Лига Кубоги эса 5 сентябрдан 28 февралга қадар давом этади.
Бошқа янгиликлар
Лэмпард учун 150 миллион фунт!?
Роман Абрамович “Челси” таркибини мустаҳкамлаш учун бош мураббий Фрэнк Лэмпардга 150 миллион фунт ажратди.
15.08.2020
Онана «Челси»га ўтишга рози
Онана “Челси”га ўтишга қарши эмас. Voetbal Nieuws тарқатган хабарларга кўра, “Аякс” посбони фаолиятини “Челси”да давом эттиради.
16.08.2020
Бакайоконинг нархи тушди
«Челси» раҳбарияти франциялик Тьемуэ Бакайоконинг нархини 40 млн фунтдан 20 млн фунтгача туширишга тайёр турибди
16.08.2020