Онана “Челси”га ўтишга қарши эмас. Voetbal Nieuws тарқатган хабарларга кўра, “Аякс” посбони фаолиятини “Челси”да давом эттиради.
24 ёшли посбони ёзга трансферлар ойнаси вақтида Лондон клубига кўчиб ўтади. Футболчи анчадан буён топ-чемпионатлардан бирида ўз кучини синаб кўриш ниятида эди. Унга шунингдек, “Челси” устози Фрэнк Лэмпард билан ишлаш ҳам қизиқарли эканлиги айтилмоқда.
Хабарларга кўра, дарвозабон учун “Челси” 40-50 миллион евродан воз кечишига тўғри келади.
Жорий мавсумда камерунлик посбони Эредивизия баҳсларида 24 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та учрашувни “қуруқ” ўтказишнинг уддасидан чиқди.
Бошқа янгиликлар
Бакайоконинг нархи тушди
«Челси» раҳбарияти франциялик Тьемуэ Бакайоконинг нархини 40 млн фунтдан 20 млн фунтгача туширишга тайёр турибди
16.08.2020
Лэмпард ҳимоя учун вариантлар топди
Фрэнк Лэмпарднинг талабига кўра, “Манчестер Сити” ҳимоячиси Жон Стоунз ҳамда “Брайтон” вакили Льюис Данк “кўклар” рўйхатидан ўрин олган.
17.08.2020
Маунт: У энг яқин дўстим
Мейсон Маунт академияда бирга таҳсил олган дўсти Деклан Райснинг «Аристократлар»дан кетиши унга қандай таъсир кўрсатганини айтиб ўтди
17.08.2020