chelsea fc logo
  • logo
  • Янгиликлар
  • Блог
  • Жамоа
  • Мавсум
  • Медиа

«Челси» ёзда ҳеч қайси футболчисини сотмоқчи эмас

«Челси» ёзда ҳеч қайси футболчисини сотмоқчи эмас

«Челси» ёзги трансферлар вақтида ҳеч қайси футболчисини қўйиб юбормоқчи эмас. Жамоа ҳимоячиси Андрес Кристенсеннинг тушунтиришича, ФИФА томонидан клубга қўйилган трансфер тақиқи бунга сабабдир.

«Бизга маълум қилишдики, «Челси» иш бўйича эътироз билдира олмайди ва шу боисдан клуб барча футболчиларни сақлаб қолишни истаяпти», – деди Кристенсен Даниянинг Eksta Bladet нашри билан суҳбатда.

Маълумот учун, февраль ойида «Челси» 18 ёшга тўлмаган футболчиларга оид халқаро трансфер қоидаларини бузганликда айбдор деб топилган ва клубга 2020 йил ёзига қадар янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш тақиқлаб қўйилган эди. ФИФА маълумотига кўра, «кўклар» 29та ҳолатда ёш футболчиларни трансфер қилиш ва рўйхатдан ўтказиш қоидаларини бузишгани аниқланган.

«Аристократлар» бу айбловларни рад этишмоқда – клуб санкция ҳақида маълум қилиниши биланоқ апелляция берган.

«Клуб «Челси»нинг 92 футболчисидан 29 нафарига оид материаллари ФИФА томонидан қабул қилинмаганидан норози», – дейилган эди Лондон клуби баёнотида.

ФИФАнинг трансфер тақиқи «Челси»нинг аёллар ва мини-футбол таркибларидан ташқари барча жамоаларига тааллуқли. Агар апелляция бой берилса, Роман Абрамовичга тегишли клуб 2019 йил ёзида ва 2020 йил январида янги футболчи харид қила олмайди. Шунингдек, клуб 600 минг франк жаримага ҳам тортилган.

Аввалроқ ФИФА «Челси»нинг апелляциясини ёзги харидлар ойнаси очилгунга қадар кўриб чиқмоқчи экани маълум қилинганди.

26.03.2019
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!

Бошқа янгиликлар

Ҳадсон-Одои учун рақобатга «Боруссия» ҳам қўшилди

Ҳадсон-Одои учун рақобатга «Боруссия» ҳам қўшилди

Каллум Ҳадсон-Одои учун рақобатга Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳам қўшилди

21.03.2019

Матео Ковачич «Реал»га қайтишни истамаяпти

Матео Ковачич «Реал»га қайтишни истамаяпти

Матео Ковачич «Реал»га қайтишни истамаяпти, деб хабар беради Marca

24.03.2019

Азар: Буларнинг бари миш-миш

Азар: Буларнинг бари миш-миш

Эден Азар «Реал» билан оғзаки келишувга эришгани ҳақида тарқалган хабарларни рад этди

24.03.2019

Жадвал
№ Жамоа Ў ТФ О
4 Брайтон 6 +6 13
5 Ман Юнайтед 6 0 12
6 Фулхэм 7 +1 11
7 Челси 6 -1 10
8 Ливерпуль 6 +9 9
9 Брентфорд 7 +3 9
10 Ньюкасл 7 +1 8
  • Тўпурарлар
  • Асистентлар
Ўйинчи Г П Ж
  Рахим Стерлинг 4   8
  Бен Чилуэлл 1   6
  Жоржиньо 1 1 8
  Калиду Кулибали 1   6
  Кай Хаверц 1   8
  Рис Джеймс 1   7
Ўйинчи Г Ж
  Рахим Стерлинг 4  
  Бен Чилуэлл 1  
  Жоржиньо 1 1
  Калиду Кулибали 1  
  Кай Хаверц 1  
  Рис Джеймс 1  
www.manutd.uz

  • Facebook
  • Twitter
  • Instagram
  • ВКонтакте
  • Telegram
  • Янгиликлар
  • Блог
  • Жамоа
  • Мавсум
  • Медиа