«Челси» жамоа ҳимоячиси Маркос Алонсони сотишга қарор қилди. Бу ҳақида La Gazetta dello Sport нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, футболчининг хизматларига Миланнинг «Интер»идан қизиқиш бор. Миланликлар устози Антонио Конте вақтида «Челси»да Алонсо билан бирга ишлаган.
«Аристократлар» Алонсони сотишга тайёр. Клуб унинг нархини 30 миллион евро қилиб белгилаган.
Таъкиланишича, «Интер»га Алонсо учун курашда Мадриднинг «Атлетико»си рақобат тақдим этиши мумкин.
Маркос Алонсо 2019/20 йилги мавсум Англия Премьер Лигасининг 18 та ўйинида майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Бошқа янгиликлар
«Рома» Жоржиньо Фреллога қизиқмоқда
«Рома»нинг янги хўжайинига айланган Фридкин келаси мавсум олдидан жамоа таркибини кучайтириш учун маблағ ажратди
21.08.2020
«Челси» Бернардески учун курашади
«Ювентус» ярим ҳимоячиси Федерико Бернардески «Атлетико» ва «Челси» қизиқишларига сабаб бўлмоқда
22.08.2020
Николас Тальяфико фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин
«Челси» клуби анчадан бери чап қанот ҳимоячисига эҳтиёж сезмоқда ва «Аякс» ҳимоячиси Николас Тальяфико фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин
23.08.2020