Оливье Жиру ёзда «Лион»га кўчиб ўтиши мумкин. ОАВдаги хабарларга қараганда, бунга футболчининг ўзи катта қизиқиш билан қарамоқда.
«Менга «Лион»дан қизиқиш борлигини биламан, бу клубга ўтишим фақат эҳтимол холос. Ҳозирча бу ҳақида ҳеч ким билан гаплашмадим. Англияда ҳамма нарсани яхши кўраман. Бу ерда ҳаёт ўзим истаганимдек.
Жан-Мишель Ола президентлигида «Лион» жуда яхши клубга айланганини айта олишим мумкин. Мен кўпроқ майдонга тушишни хоҳлайман. Ҳозирча бор эътиборимни «Челси»даги фаолиятимга қаратганман. Келажакда нима бўлишини кўрамиз», – деди Жиру Telefoot мухбири билан суҳбатда.
Маълумот учун, 32 ёшли ҳужумчи «Челси»нинг АПЛдаги 21та ўйинида қатнашган бўлса-да, улардан фақат 6тасида бошланғич таркибда майдонга тушди ҳамда битта гол ва тўртта пас билан чекланди. Унинг етарлича ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани Лондонни тарк этиши мумкинлигига асосий сабаб сифатида кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Оливье 2018 йил январида «Арсенал»даги 6 йиллик фаолиятидан кейин «кўклар» сафига қўшилганди.
Аввалроқ Жиру Франция терма жамоаси тўпурарлар рўйхатида 34та гол билан 3-ўринга кўтарилиб олганди. «Учранглилар» либосида фақат Тьерри Анри (51та гол) ва Мишель Платини (41) ундан кўпроқ тўп киритган.
Бошқа янгиликлар
Матео Ковачич «Реал»га қайтишни истамаяпти
Матео Ковачич «Реал»га қайтишни истамаяпти, деб хабар беради Marca
24.03.2019
Азар: Буларнинг бари миш-миш
Эден Азар «Реал» билан оғзаки келишувга эришгани ҳақида тарқалган хабарларни рад этди
24.03.2019
«Челси» ёзда ҳеч қайси футболчисини сотмоқчи эмас
«Челси» ёзги трансферлар вақтида ҳеч қайси футболчисини қўйиб юбормоқчи эмас
26.03.2019