chelsea fc logo
  • logo
  • Янгиликлар
  • Блог
  • Жамоа
  • Мавсум
  • Медиа

Томмазо Жулини «Челси»дан таклиф олганини маълум қилди

Томмазо Жулини «Челси»дан таклиф олганини маълум қилди

«Кальяри» президенти Томмазо Жулини клуб яримҳимоячиси Николо Бареллага «Наполи» ва «Челси» клублари қизиқиш билдирганини тасдиқлади, деб хабар беради Corriere dello Sport.

«Январда унинг трансфери бўйича «Наполи»дан аниқ таклиф бўлганини рад эта олмайман. Бареллани «Челси»да Маурицио Сарри ҳам хоҳлаган эди. «Интер»га келсак, бу клуб ҳақидаги маълумотлар миш-миш холос.

Унинг келажаги қандай бўлишини билмайман, аммо у янада ўсишга эриша олади. Таққослаш зерикарли бўлса-да, бу футболчи менга Ража Наингголанни эслатиб юборяпти. Аммо Николо техник жиҳатдан Ражадан кўра иқтидорлироқ футболчи», – деди «Кальяри» президенти.

ОАВда Николонинг қиймати 45-50 млн евро атрофида экани айтилмоқда.

Ўтган йили Италия миллий жамоасида дебют қилган 22 ёшли Барелла «Кальяри»нинг ўз тарбияланувчиси саналади. У бу мавсум клубининг 29та ўйинида майдонга тушди ва битта гол уриб, иккита голга ассистентлик қилди.

27.03.2019
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!

Бошқа янгиликлар

Азар: Буларнинг бари миш-миш

Азар: Буларнинг бари миш-миш

Эден Азар «Реал» билан оғзаки келишувга эришгани ҳақида тарқалган хабарларни рад этди

24.03.2019

«Челси» ёзда ҳеч қайси футболчисини сотмоқчи эмас

«Челси» ёзда ҳеч қайси футболчисини сотмоқчи эмас

«Челси» ёзги трансферлар вақтида ҳеч қайси футболчисини қўйиб юбормоқчи эмас

26.03.2019

Оливье Жиру ёзда «Лион»га кўчиб ўтиши мумкин

Оливье Жиру ёзда «Лион»га кўчиб ўтиши мумкин

Жиру «Челси»дан кетиши мумкинлигини инкор қилмади, у бошқа чемпионатга йўл олиши мумкин

27.03.2019

Жадвал
№ Жамоа Ў ТФ О
4 Брайтон 6 +6 13
5 Ман Юнайтед 6 0 12
6 Фулхэм 7 +1 11
7 Челси 6 -1 10
8 Ливерпуль 6 +9 9
9 Брентфорд 7 +3 9
10 Ньюкасл 7 +1 8
  • Тўпурарлар
  • Асистентлар
Ўйинчи Г П Ж
  Рахим Стерлинг 4   8
  Бен Чилуэлл 1   6
  Жоржиньо 1 1 8
  Калиду Кулибали 1   6
  Кай Хаверц 1   8
  Рис Джеймс 1   7
Ўйинчи Г Ж
  Рахим Стерлинг 4  
  Бен Чилуэлл 1  
  Жоржиньо 1 1
  Калиду Кулибали 1  
  Кай Хаверц 1  
  Рис Джеймс 1  
www.manutd.uz

  • Facebook
  • Twitter
  • Instagram
  • ВКонтакте
  • Telegram
  • Янгиликлар
  • Блог
  • Жамоа
  • Мавсум
  • Медиа