Кепа Аррисабалага клубдан кетмаслигини таъкидлади. Жамоа бош мураббийи Фрэнк Лэмпард премьер-лига тарихида сэйвлар бўйича энг пас натижа қайд этган дарвозабон ўрнига бошқасини олишга ҳаракат қилаётган эди.
Дунёнинг энг қиммат дарвозабони Кепа клубнинг жамоа мудофааси учун кучли ўйинчиларни олганидан мамнун бўлди. Испаниялик дарвозабон ҳимоя мустаҳкам бўлса, унга камроқ зарба келишидан умидвор. Ҳимоячилар тўпларни қайтариб турса бўлди.
Кепа Аррисабалага "Челси"га 2018 йилнинг ёзида 80 миллион еврога олиб келинган эди. Шу пайтгача 95 та учрашувда 109 та гол ўтказиб юборди. Унинг шартномаси 2025 йилгача амал қилади.
Бошқа янгиликлар
«Челси» Нголо Канте билан хайрлашишга тайёр
«Челси» раҳбарияти ёзги трансферлар мавсумида етакчи ярим ҳимоячиси Нголо Канте билан хайрлашишга тайёр.
01.09.2020
Кай Ҳаверц «Челси»да тиббий кўрикдан ўтди
Bild журналисти Кристиан Фалькнинг ёзишича, 21 ёшли Кай Ҳаверц «Челси»да тиббий кўрикдан ўтди
02.09.2020
Нголо Канте «Челси»да қолади
«Челси» хавбеки Нголо Канте ўзининг келажак фаолияти борасида бир қарорга келди
02.09.2020