Эден Азарнинг 2019 йилнинг ёзида «Челси»дан «Реал»га ўтиш трансфер нархи аслида қанчани ташкил этгани маълум бўлди.
Бельгиянинг COPE нашри тарқатган хабарга кўра, «Реал» Эден учун аввал хабар қилингани каби 100 миллион евро эмас, аслида 160 миллион евро трансфер пули тўлаган.
ФИФА қоидаларига кўра, трансфер қилинган футболчи учун унинг 12 ёшдан 23 ёшгача тўп сурган клублари трансфернинг умумий қийматидан 5 %гача бўлган маблағга эга чиқишади. Эден 12 ёшдан 23 ёшгача учта клуб - «Тюбиз» (2005 йилгача), «Лилль» (2005 – 2012) ва «Челси»да (2012 – 2018) тўп сурган.
Бельгиянинг Het Laatste Nieuws ва La Dernière Heure нашрларининг ёзишича, «Реал» «Челси»га жами маблағни учга тақсимлаб - 2019 йилда 40 миллион, 2020 йилда 56 миллион, 2021 йилда эса 64 миллион евро тўлаши белгиланган.
Унга кўра, «Тюбиз» 2019 йилда 200 минг, 2020 йилда 280 минг, 2021 йилда эса 320 минг еврони қўлга киритиши керак эди. Бироқ 2020 йилги тўлов қилинмагани сабабли кореяликларга тегишли AFC Tubize SA клуби трансфердан улушини талаб қилиб, уч йил учун тўланиши керак бўлган 800 мингдан 600 минг еврони тўлаб беришни сўраган.
Бельгия клуби бу борада ФИФАга шикоят хати билан чиқмоқчи бўлганида «Реал» муаммони тинч йўл билан ҳал қилишни истаган. Натижада Мадрид клуби Азар учун «Челси»га қилинган тўловлар ҳужжатини тақдим этганида трансфер учун жами 100 миллион эмас, 160 миллион евро сарфлагани маълум бўлган. Бельгия клубига тақдим этилган бу ҳужжатлар нусхаси маҳаллий матбуот қўлига тушгач, эълон қилинган.
Маълумот учун, Азар якунланган мавсумда «Реал» сафида Ла Лигада жами 16 ўйинда майдонга тушиб, бор йўғи битта голга муаллифлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» Килиан Мбаппени «Монако»дан 160 миллион еврога трансфер қилган эди.
Бошқа янгиликлар
Виллиан: «Челси»дан кетмоқчи эмасман
Виллиан келгусида ҳам фаолиятини «Челси»да давом эттириш ниятида эканини айтиб ўтди
20.03.2019
Сарри: Игуаинга вақт керак, лекин бизда вақт йўқ
Маурицио Сарри қишда ижарага олинган ҳужумчи Гонсало Игуаин инглиз футболига мослашиши осон кечмаётганини маълум қилди
02.04.2019
Итан Ампаду «Шеффилд Юнайтед»га йўл олди
«Шеффилд Юнайтед» ўз расмий сайтида «Челси» ҳимоячиси Итан Ампадуни 1 йилга ижарага олганини эълон қилди.
08.09.2020