«Челси» Каллум Ҳадсон-Одоига уни ёзги трансфер мавсумида бошқа клубларга сотишга рози бўлмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда The Times хабар тарқатди.
Аввалроқ «кўклар» академиясининг 18 ёшли ушбу тарбияланувчиси клубдан кетиш истагини билдирган, аммо «Челси» «Бавария»нинг бу борадаги таклифларига рад жавобини берганди.
Манбага кўра, «аристократлар» Ҳадсон-Одои янги битим имзолашга кўнмаган тақдирда ҳам уни бошқа клубга бериб юбормоқчи эмас. Клуб бунга қадар Каллумга ҳафталик 80 минг фунт маошни кўзда тутувчи битим лойиҳасини тақдим этганди.
Ҳужумчининг амалдаги шартномаси 2020 йил 30 июлигача мўлжалланган. У жорий мавсумда АПЛнинг 6та ўйинида захирадан майдонга тушди. Европа Лигасида эса 8та баҳсда қатнашиб, 4та гол ва 2та самарали пас муаллифи бўлди.
Бошқа янгиликлар