Кобхем тайёргарлик маркази (Cobham Training Centre)
2003-йил июл ойида Роман Абрамович «Челси»ни сотиб олгандан кейин клуб тайёргарлик базасига келиб, уни кўздан кечирганда бу жой анча инвестиция киритилишига муҳтож бўлиб турган эди. Бу пайтгача «Челси» 1970-йилдан бери «Харлингтон» тайёргарлик базасидан фойдаланган, аммо бу жой Империя коллежига тегишли эди ва унинг инфраструктураси «МЮ» ва «Арсенал» жамоалари тайёргарлик базаларига нисбатан анча ёмон эди. «Челси»нинг шу пайтдаги бош мураббийи Жозе Моурино янги ва замонавий тайёргарлик базасида ўтишни талаб қилди, бу «айнан бир қадам олдинга» дегани эди.
2004-йил «Элмбриж» кенгашида янги спорт комлекси учун Кобхем майдони ажратиб берилди. «Челси» нинг асосий жамоаси 2005-йилдан бошлаб Кобхемда тайёргарлик кўра бошлади, аммо бу комплексда қурилиш ишлари давом эттирилган ва 2007-йил расмий равишда очиб берилган. 2008-йил умумий комплекс режаси битказилди, бу жойда клуб академияси ва «Челси» заҳира жамоаси тайёрланиши учун қулай бўлган жойга айлантирилди.
Марказнинг қурилишига умумий миқдорда 20 млн фунт сарфланди ва умумий майдони 56 га. Бу жойда ҳар куни кун мобайнида 14 та киши хизмат қилади. Ўйинчиларнинг кийим алмаштириш ва мураббий билан суҳбат ўтказадиган жойи «Стемфорд Бридж»даги каби қурилган.
- 30 та футбол майдони
-6 та «Стемфорд Бридге» стадионига ўхшаш майдон
- 3 та замонавий чўмилиш ҳавзалари
- 1 та қишги тайёргарлик олиб бориладиган ёпиқ стадион
- 17 метрлик куннинг иссиғида тепаси ёпиладиган бассейн
- гидротерапия блоки, шунингдек у ерда видео ёзиш жараёнлари олиб борилади
- 8 та 3 кишилик хоналар
- 85 та асосий машина тўхташ жойлари, 25 та ёрдамчи машиналар учун
Кўмплексни қурилишига руҳсат олинишида битта шарт бор эди, яъни комплекс бошқа жойларга нисбатан баланд бўлмаслиги лозим эди. Шунинг учун деярли обектнинг учдан бир қисми ер тагида жойлашган, ер остида майдонлар ва тайёргарлик жойлари ҳам қурилган.
Асосий базанинг тепасида «тирик» том қурилган. Назорат тизими том тепасида нафақат комплекснинг чиройи учун қурилган балки углекисло газининг таъсири ва комплекс атрофида тоза ҳаво бўлиши учун. У шунингдек маҳаллий экотизимга минимал даражада зарар қилади.
Кобхемда рухий касалликга чалинган инсонлар ўртасида футбол лигаси ўтказилади, шунингдек дунё бўйлаб 16 ёшгача бўлган футболчилар жамолари ўртасида Кобхем Кубоги ўтказилади.
2007-йил Хитой терма жамоаси Олимпиада-2008 тайёргарлиги доирасида Кобхем ўқув йиғин машғулотини ўтказди. «Old Melvernians» ҳаваскор футбол клуби ҳам Кобхемда уй ўйинларини ўтказади. Шунингдек, тайёргарлик маркази сифатида «Кобхем» регби клуби ҳам шу ердан фойдаланади.
Бошқалар
Стэмфорд Бридж
1876-йил Лондонда қурилган бу стадионнинг жуда қизиқарли ва узоқ тарихи бор
14.08.2020