Роман Абрамовичнинг биографияси жуда қизиқарли ва унинг шахсий ҳаёти ҳам. Унинг ҳаётидан ўрнак олсак бўлади, чунки кичкина шаҳарчадан меҳаникнинг боласи ҳозирги даврда унча мунча инсон қила олмайдиган ишларни қиляпти.
Абрамович 1966-йил 24-октябрда Саратов шаҳарида туғилган. Унинг онаси Роман 6 ойлигида вафот этган, отаси бўлса Абрамович 4 ёшлигида оламдан ўтган. Шундан кейин Романнинг ҳаёти бир қанча қийинчиликларда ўтади. Бир қанча маълумотларда айтилишича, отаси ўлгандан кейин тоғаси уни Москвага олиб кетади. Роман шу ерда ўрта мактабни тугатди. Аммо бошқа маълумотларда айтилишича, Романнинг ёшлиги Ухтада ўтган, Москвага у 1974-йилда келган.
Таълим олгани тўғрисидаги маълумот ҳам турли хил. Романнинг Ухтадаги саноат институте ёки Губкин номидаги Москва химия ва газ саноати институтида ўқигани борасида турлича фикрлар юради. Баъзи маълумотларга кўра у 2 та институтда ҳам ўқиган, баъзилар эса уни ҳеч қайсисини битирмаган дейишади.
Ўқиш давридаёқ Роман Аркадевичнинг хаётида ишлаб чиқариш соҳаси ўз ўрнини топа бошлади. Институтда ўқиётганида Роман полимердан ўйинчоқ ишлаб чиқаридиган «Уют» кооперативини очади. Ўша гуруҳи билан Абрамович «Сибнефт» ни ҳам очади.
Роман Абрамович бизнес тарихига жуда кўп фирмалар асосчиси равишда кирган. Масалан, 1992-йилдан 1995-йилгача у «Фирма Супертехнология Шишмерев», «Элита», «Петролтранс», «ГИД», «НПР» фирмаларини очади. Шу билан бирга у 1993-йилдан 1996-йилгача «Руниcом С.А.» Швед фирмасининг москвадаги филиали раҳбари бўлиб ишлаган.
«Сибнефт»- Роман ҳаётининг асосий мақсади бўлган. Бу организатсияни қўлга киритиш учун унга Борис Березовский билан рақобатлашишига тўғри келган. Бундан ташқари "Сибнефт«ни қўлга киритиш учун Роман Абрамович 10 та фирма очади: «Меконг», «Сентурион-М», «Агроферт», «Сибреал», «Форнефт», «Сервет» , «Бранко» , «Вектор-А» ва бошқалар. 1996-йил июнида Абрамович "Сибнефт«нинг асосий қисмларидан бири бўлган «Ноябрскнефтгаз» корхонасининг раҳбари бўлади.Кейинчалик у ауксионда тўлалигича «Сибнефт» ни сотиб олади.
Абрамович — оддий бизнесмен эмас:
1996-йил 20-сентябрида у «Сибнефт»нинг 19 % акциясини сотиш учун инвестицион конкурс ўтказади. Уни Абрамовичнинг организатсияларидан бири бўлган «Синс» компанияси сотиб олади. 1996-йил энди «Сибнефт» нинг 15 % акцияси сотувга чиқади ва бус афар ҳам Романнинг фирмаси «Рифайн-оил» сотиб олади. Нихоят 1997-йил 12-май куни компаниянинг 51 % акцияси сотилади. Ортиқча гапсиз, буни ҳам Абрамович сотиб олган. Шундай қилиб, 1997-йил Роман Абрамович- «Сибнефт» Москва филиалининг директори бўлади.
Аммо Роман бизнес билан тўхтаб қолмайди. 2000-йил декабр ойида у Чукотко автоном раёни губернатори учун ўтказиладиган сайловда номзодини қўяди ва сайловчиларнинг 90 % унга овоз беришди. Ишга киришибоқ (2001-йил мартида) Абрамович 18 млн рубл миқдорида ўз ҳисобидан округга инвестиция киритади. Бу нима ҳақиқий жонкуярликми ёки нозик сиёсий ва иқтисодий харажатми ?
Чукотка нефт ва газ заҳираларига бой округ ҳисобланади,шунингдек баликчилик биоресурслари ҳам бисёр. 2005-йил октябр ойида Россия президенти Абрамовичга яна ишонади ва 2008-йилгача у бу лавозимда ишлаб келди.
Романни фақат оддий бизнесмен ёки пул ишлаб чиқаридан машина деб ўйласангиз янглишасиз.
У ўз оиласини,уйини ва ватанини жуда севади. Роман Абрамович ҳотини Ирина билан 15 йил яшайди ва ажрашади. Айтишларича, Иринага реининг доимо иш билан банд бўлиши ёки Романнинг ярим бойлигига эга бўлиш ҳоҳиши оиласининг бузилишига олиб келган.Аммо шу ажрашиш ҳам Абрамовичга таъсир қилган ва у бир қанча ишларни ажрашганидан сўнг тугатган, омади келган дейишади. Абрамович 5 боланинг отаси ҳисобланади.
Хозирги вақтда Роман Абрамович «Сибнефт»нинг 80 %ини, «РусАла» нинг 50 %, Аерофлотнинг 26 % ини бошқаради. Шунингдек, қоғоз компинатлари, электростанциялари, бир қанча жойларда суғурта компаниялари, яхталари, самолётлар, дачалар, ҳаттоки сув-ости кемаси ва мини-субмаринлари ҳам бор.
Ундан ташқари, Роман ўзининг ҳамркорлари Олег Дерипаск, Александр Мамут билан Россия Ялпи ички маҳсулотининг 20% ини бошқаради.
«Челси» ФК
Ҳаммага маълумки, 2002-йил июл ойида Абрамович Англия футбол клуби «Челси»нинг акция пакетини сотиб олади ва клубнинг 140 млн фунт стерлинг миқдоридаги қарзини тўлайди. Ҳозирда Абрамович клуб учун ҳар йили бир қанча инвестиция киритмоқда.
У клубни жуда севади ва клуб юксалиши учун қанча пул бўлса ҳам ишлатади.Англияда ҳам уни севишади. Уни «Роман Абрамович- номаълум жойдан бўлган миллионер» деб аташади. Абрамович ҳар куни футболчилар билан учрашиб улар билан гаплашади, омадлар тилайди. «Челси»нинг деярли барча ўйинига ташриф буюради десак адашмаймиз.Агар клуб бирор бир совринни қўлга киритса жамоада энг катта қувонадиган инсон бу — Роман Абрамович ҳисобланади. Унинг клубимиз учун қилган ишлари учун миннатдорчилик билдирамиз.
Бошқалар