1876-йил Лондонда қурилган бу стадионнинг жуда қизиқарли ва узоқ тарихи бор. Стадион қурилиш қарорини Лондон Спорт Клуби қабул қилган. Ундан олдинлари енгил атлетика бўйича мусобақалар ўтказилган.
1904-йил стадион ака-укалар Эйч-Эй(Гас) Мирс ва Жей-Ти Мирс ларнинг қўлига ўтади. Улар қўшимча шароитлар яратишди, 5 га ерга футбол комплекс қуришди. Бошида стадион «Фулҳем» клубига берилмоқчи эди аммо 1905 –йил стадион ёш «Челси» клубининг стадионига айлантирилди.
«Стемфорд Бридж»нинг архитектори ва асосчиси Арчибалд Лейтчем хисобланади. Бошида 110 метрлик 1 та трибуна қурилган ва сиғими 5000 эди. Кейинчалик 10000 томошабин кўра оладиган стадионга айлантирилди. Ўшанда «Стемфорд Бридж» Англия Кубоги ўтказилидиган «Кристал Пелес»га рақобат қила олиши кутилаётган эди.
Хўш «Стемфорд Бридж» номи қаердан келган. Стадион номини тасодифан қабул қилинган. 18-асрда Стемфорд деган анҳор бўлган экан. У Темза дарёсидан оқиб ўтган. Кингз Роуд туманида Стемфорд деган кўприк бўлган ва шунинг учун ҳам стадион «Стемфорд Бридж» номи билан атала бошланган.
25 йил стадион тамирланмади. Фақатгина 1930-йил Жанубий тарафининг усти ёпилган. Бу жойда асосан «Челси»нинг ашаддий муҳлислари ўтирган. 1997-йил стадионнинг ҳамма тамонинг усти ёпилди ва ўриндиқлар сони кўпайди.
«Челси» клуби равнақи 1964-1965-йилларда юз берди ва клуб стадионни яна қайтадан таъмирлади. 1998-йил эса стадион сиғими 13500 томошабинни ташкил этди. Стадион таъмирланишига 30 млн фунт стерлинг сарфланди. Ва ХХ-аср охирида клуб мутасаддилари 50 минг кишилик стадион қуришга қарор қилишади.
Шунингдек 70-йилларда «Челси» банкротга учради ва клуб «Стемфорд Бридж»ни қурилиш компаниясига сотишга мажбур бўлишади. Стадион ўрнига дўкон ва уйлар қурилиши керак эди аммо қурилиш компанияси ҳам банкротга учради ва «Челси» 1992-йил ўз стадионига қайтди. Унгача у «Фулҳем» билан «Куинз Парк Рейнжерс» да тайёргарлик кўрди.
Хозирги вақтда стадион сиғими 41841 кишини ташкил этади. Қолаверса стадион йилдан йилга таъмирланиб борилмоқда ва ҳозирда Эвропадаги энг яхши стадионлардан бири ҳисобланади.
Бошқалар